Гурланликлар партия номзодини қўллаб-қувватладилар

16.06.2023, 16:01

Гурланликлар партия номзодини қўллаб-қувватладилар

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг Хоразм вилоятидаги ишончли вакили Рашид Рузибаев гурланлик  сайловчилар билан учрашди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Сенати, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси вакиллари, маҳаллий кенгаш депутатлари, партия электорати,  ёшлар,  хотин-қизлар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Ишончли вакил сайловчиларни номзоднинг ҳаёти, меҳнат фаолияти, бешта устувор мақсадни қамраб олган сайловолди дастури билан таништирди.

Қайд этилдики, Янги Ўзбекистонни - инсонлар ҳаётдан рози бўлиб, бахтли-саодатли яшайдиган мамлакатга айлантириш борасида бир қатор мақсадлар белгилаб олинди. Айниқса, мамлакатимизда камбағалликни қисқартиришга қаратилган сиёсатни изчил давом эттирилади. Хусусан, меҳнат қобилиятини ишга солиш орқали 3 миллион нафар ёшларни камбағалликдан чиқариш асосий вазифа бўлади.

Мазкур соҳадаги ишларни жадаллаштириш учун таклиф этилаётган ечимлар қаторида тадбиркорларга ижтимоий шериклик асосида камбағал тоифа учун бандлик дастурларини амалга оширишда қўшимча имтиёз ва рағбатлар бериш тартибини ишлаб чиқиб, бунга ҳар йили камида 1 миллиард доллар йўналтириш масаласи ҳам бор.

Ишончли вакил бу вазифалар бўйича барча куч ва ҳаракатлар сафарбар этилишини, белгиланган дастурлар бўйича ишлар кўлами янада кенгайтирилишини таъкидлади.

Сўзга чиққанлар тадбир иштирокчиларини халқимиз фаровонлиги йўлида тинмай изланаётган, Янги Ўзбекистонни барпо этишга ўз ҳаётини бағишлаган фидойи инсон, юртимизда учинчи Уйғониш даврини бошлаб берган давлат арбоби Шавкат Мирзиёев учун овоз беришга чақирди.

Теглар
Сайлов 2023
  • Кўрилди
    427
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+