Мақсадимиз – сув ресурсларини тежаш

19.06.2023, 09:39

Мақсадимиз – сув ресурсларини тежаш

Айни кунларда Ўзбекистон Республикаси Президентлигига партиямиздан кўрсатилган номзоднинг Жиззах вилояти бўйича ишончли вакили Байрамбек Узаковнинг жойларда сайловчилар билан учрашувлари давом этмоқда.

Бахмал туманида бўлиб ўтган навабатдаги ана шундай учрашувда, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Феруза Нигматова, маҳаллий Кенгаш депутатлари, партия фаоллари ва кенг жамаотчилик вакиллари иштирок этди ва унда ишончли вакил дастлаб сайловчиларига номзоднинг ҳаёти, меҳнат фаолияти ва сайловолди дастури бўйича маълумот бериб ўтди.

Хусусан, дастурдаги учинчи мақсад – сув ресурсларини тежаш ва атроф муҳитни муҳофаза қилишга қаратилган долзарб вазифаларга йўналтирилган.

Таъкидлаб ўтилганидек, сув ресурслари келгуси ўн йилликда минтақамиз ва мамлакатимиз учун энг долзарб масала бўлиб қолиши – ҳақиқат. Мисол учун, минтақадаги 4 та мамлакатни сув билан таъминлайдиган Сирдарёни тўйинтирадиган музликлар ҳар йили 6 фоиздан қисқариб бормоқда.

Бугунги кунда 70 фоиз ерлар эски усулда суғорилмоқда. Бундай суғориш тизими “ерга нисбатан ҳам, сувга нисбатан ҳам ваҳшийлик”, десак, хато бўлмайди. Буни одамлар онгига, маданиятимизга сингдиришимиз ўта муҳим.

Кўплаб фермер ва деҳқонларимиз сув тежайдиган технологиялар самарасини тушунди. Ҳозирги вақтда бундай технологиялар 1 миллион гектарда жорий қилинди. Лекин, бу ҳали етарли эмас.

Дастурга кўра, 2030 йилга қадар экин майдонларини тўлиқ сув тежайдиган технологияларга ўтказишимиз зарур. Бунинг учун далаларга сув етказадиган объектлар фермер ва кластерлар бошқарувига берилади.

Сув етказиш тизимига Туркия, Испания, Хитой каби давлатлар тажрибаси кенг жорий қилинади. Сув тежайдиган технологияни жорий қилган фермер ва деҳқонларни янада рағбатлантирамиз. Бунга келгуси йилдан 10 фоизли кредит ажратилади, ўз ҳисобидан жорий қилганларга эса харажатнинг 50 фоизи қоплаб берилади.

Сув тақчиллиги кучайиб бораётган бугунги шароитда бу чоралар ниҳоятда зарур ва уларни амалга ошириш давр талаби.

Самимий ва очиқ мулоқот руҳида ўтган учрашув давомида сўзга чиққан депутатлар, жамоатчилик вакиллари партиямиздан кўрсатилган номзоднинг сайловолди дастурини бир овоздан қўллаб-қувватлашларини билдирдилар.

Учрашув сўнгида ишончли вакил яна бир бор барчани партиямиздан кўрсатилган нозод Шавкат Мирзиёевни қўллаб овоз беришга чақирди.

O'zLiDeP Жиззах вилоят

Кенгаши Матбуот хизмати

Теглар
Сайлов 2023
  • Кўрилди
    392
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+