Тадбиркорларга қўшимча имтиёз бериш тартиби ишлаб чиқилади

20.06.2023, 19:48

Тадбиркорларга қўшимча имтиёз бериш тартиби ишлаб чиқилади

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг Бухоро вилояти бўйича ишончли вакили Самойдин Хусеновнинг Бухоро тумани Маданият марказида бўлиб ўтган сайловчилар билан навбатдаги учрашуви ҳам кўтаринки руҳда ўтди.

Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари, O‘zLiDeP вилоят Кенгаши ходимлари, партия фаоллари ва фахрийлари, электорат ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Ташвиқот учрашувида номзод сайловолди дастуридаги устувор мақсад ва вазифалар бирма-бир шарҳлаб берилди.

Ишончли вакил таъкидлаганидек, мамлакатимизда камбағалликни қисқартиришга қаратилган сиёсат изчил давом эттирилади. Бу йўлда, меҳнат қобилиятини ишга солиш орқали 3 миллион нафар ёшларни камбағалликдан чиқариш асосий вазифа бўлади. Ижтимоий қўллаб-қувватлашга оид дастурлар камбағал аҳоли билан бирга даромади паст бўлган қатламларни ҳам қамраб оладиган тизимни яратишга алоҳида эътибор қаратилади.

Мазкур соҳадаги ишларни жадаллаштириш учун таклиф этилаётган ечимлар қаторида тадбиркорларга ижтимоий шериклик асосида камбағал тоифа учун бандлик дастурларини амалга оширишда қўшимча имтиёз ва рағбатлар бериш тартибини ишлаб чиқиб, бунга ҳар йили камида 1 миллиард доллар йўналтириш масаласи ҳам бор. Ишончли вакил бу вазифалар бўйича барча куч ва ҳаракатлар сафарбар этилишини, белгиланган дастурлар бўйича ишлар кўлами янада кенгайтирилишини қайд этди.

Учрашувда сўзга чиққан  меҳнат фахрийлари, партия фаоллари, депутатлар, ёшлар ва хотин-қизлар вакиллари халқимизнинг эзгу ниятларини рўёбга чиқарадиган бу ҳаётий дастур эркин ва фаровон, қудратли ҳамда халқпарвар давлатни барпо этишда дастуриламал эканлиги айтиб, сайловчиларни O’zLiDePдан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Миромонович Мирзиёевга овоз беришга чақирдилар.

Теглар
Сайлов 2023
  • Кўрилди
    408
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+