Агротармоқда 100 та логистика маркази ишга туширилади

21.06.2023, 09:48

Агротармоқда 100 та логистика маркази ишга туширилади

Ўзбекистон Репсубликаси Президентлигига Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан кўрсатилган номзод Шавкат Мирзиёевнинг Сурхондарё вилоятидаги ишончли вакили Абдуҳаким Эшмуродов «Хўжаипок» санаториясида бўлиб ўтган олтинсойликлар билан сайловолди учрашуви ҳам сайловчиларда ўзгача таассурот қолдирди. Учрашувда Олтинсой заминидаги ўзгаришлар билан биргаликда, номзод дастуридан ўрин олган 5 та мақсад ҳақида тўхталиб ўтилди.

Ишончли вакил Абдуҳаким Эшмуродов номзоднинг сайловолди дастури билан таништирар экан, қишлоқ хўжалиги йўналишида режалаштирилаётган вазифалар ҳақида маълумот берди.

Таъкидландики, қишлоқ хўжалиги соҳасида 2030 йилгача бир гектардан олинадиган ўртача даромад 3 минг доллардан 5 минг долларга етказилади. Пахта бўйича ўртача ҳосилдорликни 45-50 центнерга, ғалла бўйича эса 80-85 центнерга ошириш билан бирга, яна қўшимча 300 минг гектар майдон ўзлаштирилади. Ушбу майдонларда уларда интенсив боғ ва узумзорлар ташкил этилади. Бундан ташқари, маҳаллий сабзавот, полиз, картошка уруғлик таъминотини 15 фоиздан 50 фоизга етказилади, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш 8 фоиздан 25 фоизга оширилиши айтиб ўтилди. Қолаверса, агротармоқда 2,5 миллион тонна қувватга эга бўлган 100 та янги логистика маркази ишга туширилиши кўзда тутилмоқда. Экспорт ҳажми йилига 1,6 миллиард доллардан 10 миллиард долларга етказилади.

Тупроқ ва яйловлар деградациянинг олдини олиш бўйича ҳам чоралар ўйланган. Бу бўйича миллий дастур қабул қилинади. Аграр соҳага жами 15 миллиард доллар инвестициялар жалб этилади.

Учрашувда ҳам олтинсойлик партия фаоллари сайловда Шавкат Мирзиёевнинг номзодини қўллаб-қувватлашларини билдирди.

O'zLiDeP Сурхондарё вилояти Кенгаши

матбуот хизмати

Теглар
Сайлов 2023
  • Кўрилди
    221
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+