Овуллардаги тиббиёт ходимларига 5 млн. сўмгача устама берилади

21.06.2023, 09:50

Овуллардаги тиббиёт ходимларига 5 млн. сўмгача устама берилади

Тахтакўпир туманидаги Маданият марказида Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг Қорақалпоғистон Республикасидаги ишончли вакили Байрамбай Отемуратов  тахтакўпирлик сайловчилар билан учрашди. Унда маҳаллий Кенгаш депутатлари, партия фаоллари, кенг жамоатчилик вакиллари ва ОАВ ходимлари иштирок этди.

Ишончли вакил сайловчиларга  номзоднинг бешта устувор мақсадни ўз ичига олган сайловолди дастурининг ҳар бир устувор йўналишлари бўйича атрофлича маълумотлар берди.

Дастурдаги биринчи мақсад ҳар бир инсонга ўз салоҳиятини рўёбга чиқариш учун муносиб шароит яратишга қаратилган чора-тадбирларни ўз ичига олади. Айниқса, бунда соғлиқни сақлаш тизимига катта эътибор қаратилмоқда. Яъни номзоднинг сайловолди дастурида келгуси йилдан  бирламчи бўғин орқали энг кўп учрайдиган 10 та касалликни даволаш ва 6 та тиббий хизматдан иборат кафолатланган тиббий пакет аҳолига бепул тақдим этилади. Бу орқали, тиббий ёрдамга муҳтож аҳолининг 70 фоиз мурожаатлари бирламчи бўғиннинг ўзида ҳал бўлади.

Онкологик беморлар ҳаётини сақлаб қолиш мақсадида мамлакатимизда илк бор ўзак ҳужайраларини трансплантация қилиш йўлга қўйилади. Бу борадаги харажатлар эҳтиёжманд оилалар фарзандлари учун тўлиқ давлат ҳисобидан қопланади.

Бундан ташқари номзоднинг қорақалпоғистонлик сайловчилар билан учрашувда ҳам Қорақалпоғистон аҳолиси учун барча соҳалар сингари тиббиёт соҳаси бўйича ҳам бир қатор таклифлар  илгари сурилди. Жумладан,   Тошкентда мавжуд бўлган барча замонавий тиббий хизматлар Нукусда ҳам йўлга қўйилади, олис ва чекка овуллардаги тиббиёт ходимларига 5 миллион сўмгача алоҳида устама берилади. Келаси йилдан Тахтакўпир, Чимбой, Қораўзак, Бўзатов, Шуманай, Қўнғиротда ҳам 200 фоизлик ойлик устама тўлашни йўлга қўйилади.

Қорақалпоғистондаги Онкология ва радиология маркази филиали учун янги бино қурилади ва энг замонавий ускуналар билан тўлиқ жиҳозланади. Шунингдек, Қорақалпоғистондаги олис ва чекка овулларда ишлаётган барча малакали тиббиёт ходимларига 5 миллион сўмгача алоҳида устама берилади. Шу билан бирга, қорақалпоғистонлик болаларга юқори технологик операциялар учун ҳомийлик қилган тадбиркорларнинг ушбу харажатлари солиқ ундириш базасидан чегириб ташланади. Учрашувда сўз олган депутатлар ва фаол ёшлар мамлакатимизда сўнгги 6 йилда барча соҳаларда амалга оширилган ишлар, ўзгариш ва янгиланишларнинг барчаси энг аввало “Инсон қадри учун” тамойили асосида қилинаётганлигини ҳаётий мисоллар билан айтиб, барчаси халқимизнинг фаровонлигини таъминлаш йўлида қилинаётганлигини, мақсадимиз бир эканлигини эътироф этишди.

Учрашув давомида ишончли вакил тахтакўпирлик сайловчиларни Шавкат Мирзиёевга овоз беришга чақирди.

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

Теглар
Сайлов 2023
  • Кўрилди
    326
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+