Одамларни ҳаётдан рози қилиш учун барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш

23.06.2023, 18:48

Одамларни ҳаётдан рози қилиш учун барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига O‘zLiDePдан номзод Шавкат Мирзиёевнинг Хоразм вилоятидаги ишончли вакили Рашид Рўзибоев Тупроққалъа туманидаги сайловчилар билан учрашди.

“Uzavtomotors AJ” Хоразм филиали биносида ташкил этилган ташвиқот тадбирида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, халқ депутатлари вилоят, туман Кенгаши депутатлари, O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши қошидаги Фахрийлар Кенгаши аъзолари, партия фаоллари,  БПТ аъзолари иштирок этди.

Ишончли вакил номзод сайловолди дастуридан ўрин олган бешта устивор йўналиш бўйича йиғилганларга кенгроқ маълумот берди.

Хусусан, дастурдаги энг олий мақсадлардан бири - одамларни ҳаётдан рози қилиш учун барқарор иқтисодий ўсишни таъминлашга қаратилганини эътироф этди.

Маълумки, сўнгги йиллардаги ислоҳотлар сабаб, мамлакатимизда тадбиркорлар синфи шаклланиб, жамиятимизда ҳақиқий кучга, ислоҳотлар драйверига айланди. Энди мавжуд салоҳиятга таяниб, янада юқори марралар белгиланмоқда. Бунинг натижасида Ўзбекистон “даромади ўртачадан юқори бўлган давлатлар” қаторига албатта киради.

Таъкидланганидек, номзодимиз дастурига кўра, бунинг учун илғор  технологияларга асосланган саноатни ривожлантириш, экспортбоп маҳсулотларни кўпайтириш, жумладан, юқори қўшилган қийматли, экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш мақсадида саноатни ривожлантириш жамғармаси ташкил этилади ва унга 1 миллиард доллар ажратилади.

 2030 йилга қадар қайта тикланувчи энергия манбалари 25 минг мегаваттга, уларнинг улуши ҳозирги 14 фоиздан 40 фоизга етказилади.

Бизнес ва аҳоли эҳтиёжидан келиб чиқиб, инфратузилмани ривожлантириш бўйича янги ёндашувлар амалга оширилади.

Шу билан бирга, банк ва молия тизимида йиллик кредитлаш ҳажмини ҳозирги 18 миллиард доллардан 40 миллиард долларга етказилади.

Хусусий сектор улушини оширишни, монопол соҳаларни бозор тамойилларига ўтказишни изчил давом эттирилади.

Шунингдек, бизнесни қўллаб-қувватлаш, тадбиркорларга эркин фаолият юритиши учун энг қулай шароитлар яратишни бундан буён ҳам давом эттирилади. Хусусан, солиқ тизимини соддалаштириш ва барча тадбиркорлар учун тенг имкониятлар яратишга алоҳида эътибор қаратилади.

Тадбир давомида сўз олган корхона ишлаб чиқариш бўлими бошлиғи Зокир Маткаримов, БПТ раиси Отабек Артиков, корхона ишчиси Дилдора Норбоева ва корхона раҳбари Собиржон Жуманиёзовлар номзоднинг дастурини қўллаб-қувватлашларини билдириб, барчани партиядан кўрсатилган номзод Шавкат Мирзиёевга овоз беришга чақирдилар.

Теглар
Сайлов 2023
  • Кўрилди
    385
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+