Давлат хизматчиси аввало халқ хизматчиси бўлиши шарт

23.06.2023, 18:51

Давлат хизматчиси аввало халқ хизматчиси бўлиши шарт

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига партиямиздан кўрсатилган номзоднинг Жиззах вилояти бўйича ишончли вакили Байрамбек Узаков зафарободлик сайловчилар билан учрашди.

Зафаробод туман Маданият марказида бўлиб ўтган учрашувда Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутатлари – Ғайрат Абдиев, Феруза Нигматова, O'zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши раиси Эркин Холматов, маҳаллий Кенгаш депутатлари, партия фаоллари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.

Дастлаб, ишончли вакил номзодимизнинг сайловолди дастурини содда, халқчил тилда талқин қилиб берди.

Маълумки, Янги таҳрирдаги Конституцияда Ўзбекистонга ҳуқуқий давлат деган таъриф берилди ва шу асосда инсон ҳуқуқлари кафолатларига оид нормалар ҳам 3 баробар кўпайтирилди.

Бу ишларнинг мантиқий давоми сифатида халқ хизматидаги давлатни барпо этиш вазифаси - Янги Ўзбекистон тараққиётининг асосий тамойилларидан бири этиб белгиланади.

Хусусан, юртимиз тараққиётининг бугунги босқичида “Давлат хизматчиси аввало халқ хизматчиси бўлиши шарт” деган ғоя юқори натижадорликка йўналтирилган давлат бошқаруви тизимини яратишда мамлакатимизда  олиб борилаётган сиёсатнинг асосий талаби бўлади.

Биринчидан, рақамлаштириш орқали бюрократияни бартараф этиш принципи ҳаётимизга жадал олиб кирилади.

Давлат хизматлари тўлиқ электрон шаклга ўтказилиб, давлат бошқарувида мавжуд бўлган минглаб функцияларни босқичма-босқич рақамлаштириш аҳоли учун янги қулайликлар яратилади.

Фуқароларнинг давлат хизматларидан фойдаланиш учун мурожаат қилишида аризани ёзиш, турли шаклларни тўлдириш каби ортиқча формал тартиблар бекор қилиниб, давлат идоралари зарур ҳужжатларни электрон базадан ўзи оладиган тизим яратилади.

Ҳар бир маҳаллада электрон хизмат нуқталари ишга туширилиб, маҳаллалар барча масалаларни “бир қадам” тамойили асосида ҳал этадиган масканга айлантирилади.

Давлат фуқаролик хизмати тизимини рақамлаштириш ишларини жадаллаштиришга алоҳида аҳамият берилади.

Очиқ ва самимий мулоқот руҳида ўтган учрашувда сайловчилар ўзларини қизиқтирган кўплаб саволларга ҳам батафсил жавоб олиш имконига эга бўлдилар.

Учрашув сўнгида ишончли вакил барчани партиямиздан кўрсатилган номзод Шавкат Мирзиёевни қўллаб овоз беришга чақирди.

O'zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

Теглар
Сайлов 2023
  • Кўрилди
    401
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+