Ўзбекистонда “ижтимоий хизмат иши” юритиш тартиби ишлаб чиқилади

23.06.2023, 18:52

Ўзбекистонда “ижтимоий хизмат иши” юритиш тартиби ишлаб чиқилади

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг Хоразм вилоятидаги ишончли вакили Рашид Рузибаев Янгиариқ туманида  сайловчилар билан учрашди.

Ишончли вакил иштирокчиларга номзоднинг сайловолди дастурини батафсил тушунтириб берди.

Хусусан, ижтимоий ҳимоя тизимининг вазифаси аҳолини оғир аҳволдан чиқариш ва жамиятда ўз ўрнини эгаллаши учун кўмак беришдан иборат бўлади. Шу боис, ижтимоий хизматлар кўрсатиш тизимини тўлиқ қайта кўриб чиқамиз ва камбағалликни қисқартириш бўйича ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқилади.

Бу борада ҳар бир маҳаллада профессионал ижтимоий ходимлар фаолиятини ва ижтимоий хизматларни манзилли асосда кўрсатиш тизимини йўлга қўилади.

Ҳаётда оғир аҳволга тушган ёки тушиш хавфи юқори бўлган ҳар бир оила бўйича алоҳида “ижтимоий хизмат иши” юритиш тартиби ишлаб чиқилади. Бунда, ушбу оилаларда шароитни яхшилаш, уларга даволаш, дориларни етказиш, фарзандларини боғча ва мактабга жойлаштириш, моддий ёрдам бериш каби ижтимоий хизматлар кўрсатиш назарда тутилади.

Туманларда ижтимоий хизматларни “ягона дарча” тамойили асосида кўрсатадиган ижтимоий хизматлар марказлари, психолог, ҳуқуқшунос, ижтимоий ходимдан иборат “мобиль гуруҳлар” фаолиятини йўлга қўйиш бу соҳадаги вазиятни тубдан ўзгартиради.

Болаларни васийликка олиш тизими, васийларни танлаш мезонлари ва мониторинг қилиш тартиби қайта кўриб чиқилади.

Шунингдек, ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш бўйича янги тизим яратилиб, ортопедия, реабилитация, тиббиёт ва дори воситаларини ногиронлиги бўлган шахсларнинг ўзи танлайдиган, давлат эса пулини тўлаб берадиган тизимни жорий этишга эътибор қаратилади.

Учрашув якунида ишончли вакил бўлажак сайловларда барчани мамлакатимизда ҳар бир фуқаро эътибордан четта қолмаслиги учун тинмай изланаётган, уларнинг саломатлиги, сифатли таълим-тарбия олиши, жамиятда мустаҳкам ўринга эга бўлишлари учун одилона сиёсат олиб бораётган Шавкат Мирзиёев номзодига овоз беришга чақирди.

Теглар
Сайлов 2023
  • Кўрилди
    502
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+