Ижтимоий хизматлар кўрсатиш ва камбағалликни қисқартириш бўйича ислоҳотлар янги босқичга кўтарилади

27.06.2023, 11:14

Ижтимоий хизматлар кўрсатиш ва камбағалликни қисқартириш бўйича ислоҳотлар янги босқичга кўтарилади

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига партиямиздан кўрсатилган номзоднинг Жиззах вилояти бўйича ишончли вакили Байрамбек Узаков мирзачўллик сайловчилар билан учрашди. Тумандаги Ўзбек – қозоқ маданият марказида бўлиб ўтган учрашувда Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутатлари – Ғайрат Абдиев, Феруза Нигматова,  O'zLiDeP  Жиззах вилоят Кенгаши раиси Эркин Холматов, маҳаллий Кенгаш депутатлари, партия фаоллари  ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.

Ишончли вакил сайловчиларни партиямиздан кўрсатилган номзоднинг сайловолди дастуридан ўрин олган стратегик мақсад ва вазифаларни содда ва халқчил тилда тушунтириб берди.

Хусусан, ижтимоий хизматлар кўрсатиш ва камбағалликни қисқартириш бўйича ислоҳотлар сифат жиҳатдан янги босқичга кўтарилади.   Ижтимоий ҳимоя тизимининг вазифаси аҳолини оғир аҳволдан чиқариш ва жамиятда ўз ўрнини эгаллаши учун кўмак беришдан иборат бўлади. Шу боис, ижтимоий хизматлар кўрсатиш тизими тўлиқ қайта кўриб чиқилади ва камбағалликни қисқартириш бўйича ислоҳотлар янги босқичга олиб чиқилади.

Ҳар бир маҳаллада профессионал ижтимоий ходимлар фаолиятини ва ижтимоий хизматларни манзилли асосда кўрсатиш тизими йўлга қўйилади.

Ҳаётда оғир аҳволга тушган ёки тушиш хавфи юқори бўлган ҳар бир оила бўйича алоҳида “ижтимоий хизмат иши” юритиш тартиби ишлаб чиқилади. Бунда, ушбу оилаларда шароитни яхшилаш, уларга даволаш, дориларни етказиш, фарзандларини боғча ва мактабга жойлаштириш, моддий ёрдам бериш каби ижтимоий хизматлар кўрсатиш назарда тутилади.

Оиласидаги ногиронлиги бўлган одамга қаровчи эҳтиёжманд инсонларга иш ҳақи тўлаш тизимини жорий қилиш уларнинг манфаатларига хизмат қилади.

Учрашув сўнгида ишончли вакил тадбир иштирокчиларининг барча саволларига атрофлича жавоб қайтарди ва барчани партиямиздан кўрсатилган номзод учун овоз беришга чақирди.

O'zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

Теглар
Сайлов 2023
  • Кўрилди
    321
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+