Аҳоли жон бошига тўғри келадиган  ялпи ички маҳсулот ҳажмини ҳозирги 2 минг 200 доллардан 4 минг долларга ошириш

01.07.2023, 14:53

Аҳоли жон бошига тўғри келадиган  ялпи ички маҳсулот ҳажмини ҳозирги 2 минг 200 доллардан 4 минг долларга ошириш

O'zLiDePдан кўрсатилган номзод Шавкат Мирзиёевнинг ишончи вакили Термиз шаҳридаги 26-умумтаълим мактабида “Боғишамол”, “Каттабоғ”, “Алпомиш” маҳаллалари аҳолиси билан учрашди. Учрашувда маҳалладаги нуронийлар, зиёлилар, турли соҳа вакиллари, ёшлар ва партия фаоллари иштирок этишди.

Таъкидландики, одамларни ҳаётдан рози қилиш учун барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш номзоднинг сайловолди дастурида иккинчи мақсад сифатида белгиланган.

Унга кўра,  2030 йилга бориб аҳоли жон бошига тўғри келадиган  ялпи ички маҳсулот ҳажмини ҳозирги 2 минг 200 доллардан 4 минг долларга ошириш, Ўзбекистоннинг “даромади ўртачадан юқори бўлган давлатлар” қаторига киришига имкон берувчи барча ишлар назарда тутилган.

Меҳнат қобилиятини ишга солиш орқали 3 миллион нафар ёшларни камбағалликдан чиқариш асосий вазифамиз бўлади.

Ижтимоий қўллаб-қувватлашга оид дастурлар камбағал аҳоли билан бирга даромади паст бўлган қатламларни ҳам қамраб оладиган тизим яратилади.

Тадбиркорларга ижтимоий шериклик асосида камбағал тоифа учун бандлик дастурларини амалга оширишда қўшимча имтиёз ва рағбатлар бериш тартибини ишлаб чиқиб, бунга ҳар йили камида 1 миллиард доллар йўналтиришга эътибор қаратилади.

Шу билан бирга, келгуси етти йилда 15 миллиард доллар ҳажмидаги маблағни йўналтириш ҳисобига қўшимча 1 миллион хонадонли уй-жойлар қурилиши – асосий вазифалардан бири бўлади.

Учрашувда сўз олганлар ҳам ушбу жиҳатларни эътироф этган ҳолда Шавкат Мирзиёев номзодини қўллаб-қувватлашини билдирди.

Теглар
Сайлов 2023
  • Кўрилди
    444
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+