Янги Ўзбекистон, бу – аввало инсон қадри улуғланган мамлакатдир!

01.07.2023, 14:53

Янги Ўзбекистон, бу – аввало инсон қадри улуғланган мамлакатдир!

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига O’zLiDePдан кўрсатилган номзод Шавкат Мирзиёевнинг ишончли вакили Сайёра Файзиева Тошкент тумани Маданият саройида сайловолди ташвиқот тадбирини амалга оширди.

Унда туман фаоллари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Дилбар Усмонова, Атхам Назирқулов ва Нодир Абдувалиевлар, маҳаллий Кенгашдаги партия депутатлари, нуронийлар, фахрийлар, аҳоли вакиллари ҳамда хайрихоҳ ёшлар вакиллари иштирок этишди.

Ишончли вакил Сайёра Файзиева Президентликка номзод Шавкат Мирзиёев сайловолди дастурида ватанимизни янада равнақ топтиришга, ҳар бир инсонга ўз салоҳиятини рўёбга чиқариш учун муносиб шароит яратишга йўналтирилган мақсадлар, вазифалар илгари сурилгани ҳақида маъруза қилди.

Хусусан, номзод сайловолди дастурининг “Ижтимоий хизматлар кўрсатиш ва камбағалликни қисқартириш бўйича ислоҳотлар” номли бандига кўра, келгуси етти йилда мамлакат ижтимоий ҳимоя тизимининг вазифаси аҳолини оғир аҳволдан чиқариш ва жамиятда ўз ўрнини эгаллаши учун кўмак беришдан иборат бўлади.

Ижтимоий хизматлар кўрсатиш тизими тўлиқ қайта кўриб чиқилиб, камбағалликни қисқартириш бўйича ислоҳотлар янги босқичга олиб чиқилади.

Ҳар бир маҳаллада профессионал ижтимоий ходимлар фаолиятини ва ижтимоий хизматларни манзилли асосда кўрсатиш тизими йўлга қўйилади. Ҳаётда оғир аҳволга тушган ёки тушиш хавфи юқори бўлган ҳар бир оила бўйича алоҳида “ижтимоий хизмат иши” юритиш тартиби ишлабчиқилади. Бунда, ушбу оилаларда шароитни яхшилаш, уларга даволаш, дориларни етказиш, фарзандларини боғча ва мактабга жойлаштириш, моддий ёрдам бериш каби ижтимоий хизматлар кўрсатиш назарда тутилади.

Туманларда ижтимоий хизматларни “ягона дарча” тамойили асосида кўрсатадиган ижтимоий хизматлар марказлари, психолог, ҳуқуқшунос, ижтимоий ходимдан иборат “мобиль гуруҳлар” фаолиятининг йўлга қўйилиши бу соҳадаги вазиятни тубдан ўзгартириши муқаррар.

Болаларни васийликка олиш тизими, васийларни танлаш мезонлари ва мониторинг қилиш тартиби қайта кўриб чиқилади.

Шунингдек, ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш бўйича янги тизимни яратиш – ҳал қилиниши лозим бўлган асосий масалалардан бири бўлади.

Кўтаринки руҳда кечган тадбир сўнггида ишончли вакил Сайёра Файзиеванинг элу-юртимиз манфаати йўлида фидокорона меҳнат қилишни ўз ҳаёти ва фаолиятининг мазмуни деб билган, кўп миллатли халқимиз орасида улкан обрў-эътибор қозониб, мамлакатни Янги Ўзбекистон тараққиёти учун бирлаштиришга қодир бўлган номзод Шавкат Мирзиёевга овоз беришга чорлаган чақириғи баралла янгради.

Зухро Мирзоҳамдамова,

O’zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши бўлим мудири

  • Кўрилди
    241
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+