Фурқат туманида ишончли вакил сайловолди учрашувини ўтказди

01.07.2023, 14:54

Фурқат туманида ишончли вакил сайловолди учрашувини ўтказди

Фурқат туманида O'zLiDePдан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзод Шавкат Мирзиёевнинг ишончли вакили Мавлуда Ходжаеванинг ҳудуд фаоллари, турли соҳа ходимлари, депутатлар, жамоат вакиллари, нуронийлар, ёшлардан иборат сайловчилар билан учрашуви ташкил этилди.

Ишончли вакил сайловчиларга номзоднинг бешта устувор мақсадни қамраб олган сайловолди дастури ҳамда 15 июнь куни Фарғона вилояти сайловчилари билан учрашувда Фарғона вилоятини келгуси етти йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган ташаббусларини изоҳлаб берди.

Унда келтирилган халқчил ташаббус ва концептуал ғоя ва мақсадлар, устувор вазифаларга атрофлича тўхталиб ўтди. Хусусан, ижтимоий қўллаб-қувватлашга оид дастурлар камбағал аҳоли билан бирга даромади паст бўлган қатламларни ҳам қамраб оладиган тизимни яратиш масаласига алоҳида эътибор қаратилганини таъкидлади. 

Ўтган давр мобайнида Фурқат туманида оилавий тадбиркорлик дастури доирасида 2018-2022 йилларда 9733 та аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига 155,0 млрд.сўмдан ортиқ кредитлар ажратилиб, 9733 дан ортиқ аҳоли бандлиги таъминланди. 2016 - 2022 йилларда жами 31972 та иш ўринлари яратилган. Хусусан, 2022 йилда 24940 нафардан ортиқ фуқароларни бандлиги таъминланган.

Учрашув давомида сўз олганлар Фурқат туманидаги бошқа ўзгаришлар, бунёдкорликлар, янгиланишлар ҳақида ўз муносабатини билдирди. Бугун туман аҳолиси ҳаётидан рози эканлиги алоҳида таъкидланди ҳамда номзоднинг сайловолди дастури  қўллаб-қувватланди.

Тадбир якунида ишончли вакил Мавлудахон Ходжаева йиғилганларни мамлакат салоҳиятини ҳар томонлама юксалтириш тарафдори бўлган Янги Ўзбекистоннинг жонкуяр бунёдкори Шавкат Мирзиёевга овоз беришга чорлади.

Теглар
Сайлов 2023
  • Кўрилди
    390
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+