Бешариқ тумани сайловчилари O‘zLiDeP номзодини қўллаб-қувватлашди
01.07.2023, 14:55
Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг Фарғона вилояти бўйича ишончли вакили Мавлудахон Ходжаева Бешариқ туманидаги 18-сонли мусиқа ва санъат мактаби мажлислар залида туман сайловчилари билан учрашди.
Ишончи вакил сайловчиларни Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг сайловолди дастуридаги муҳим йўналишлар ҳамда 15 июн куни Фарғона вилояти сайловчилари билан учрашуви давомида вилоятни келгуси етти йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган ташаббуслари билан таништирди.
- Келгуси етти йилда 100 та замонавий агрологистика маркази барпо этилади. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш даражаси ҳозирги 8 фоиздан 25 фоизга оширилади, – деди ишончли вакил. – Деҳқон-фермер ва кластерларни молиялаштириш тизими такомиллаштирилади. Улар фаолиятининг ҳуқуқий кафолатлари кучайтирилади. Аввало, кластерлар ва фермерлар ўртасидаги шартнома муносабатлари тўлиқ қайта кўриб чиқилади.
Шу билан бирга, учрашувда саноат ва хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш, ёшларнинг интеллектуал-маънавий салоҳиятини юксалтириш бўйича номзоднинг аниқ режа ва мақсадлари ҳақида сўз юритилди.
Учрашувда сўзга чиққанлар Президентликка номзод Ш.Мирзиёевнинг Сайловолди дастури ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб, уни қўллаб-қувватлашларини таъкидлади.
– Бешариқ туманида ҳам катта ўзгаришлар бўляпти. Лекин кейинги олти йилда амалга оширилган ишларни биз таълим соҳасидагилар учун алоҳида ўрни бор , – деди тумадаги 9-умумий ўрта таълим мактаби физика фани ўқитувчиси Барнохон Асқарова. – Номзоднинг Сайловолди дастури билан танишиб, юртимизнинг ва таълимнинг эртанги кунига бўлган ишончим янада ошди. Туманимизнинг барча устоз ва мураббийларини 9 июл куни бўлиб ўтадиган сайловда Шавкат Мирзиёев номзодини қўллаб-қувватлашга чақираман.
Ишончли вакилнинг ҳудудларда Сайловолди тарғибот учрашувлари давом этмоқда.
Ўхшаш янгиликлар
-
Қашқадарёда “O‘zLiDeP боғи” яратилди
30.04.2024, 15:45
-
Танловнинг Урганч шаҳар босқичи ғолиблари аниқланди
28.07.2023, 17:37
-
Кўрик-танловнинг Гулистон туман босқичи ғолиблари аниқланди
27.07.2023, 12:37
-
Ўзбекистон Республикасининг сайланган Президенти ўз лавозимига киришди
14.07.2023, 14:52
-
Шавкат Мирзиёев сайловда овоз берди
09.07.2023, 13:50
Фикрингизни қолдиринг