Сурхондарёда келгуси етти йилда 1,5 мингта кўп қаватли уйлар қурилади

01.07.2023, 14:55

Сурхондарёда келгуси етти йилда 1,5 мингта кўп қаватли уйлар қурилади

Бу ҳақда президентликка номзод Шавкат Мирзиёев 22 июнь куни сурхондарёлик сайловчилар билан учрашувида маълум қилинди.

Бунинг учун барча манбалар ҳисобидан 1 миллиард доллар маблағ йўналтирилиши таъкидланди. Ангор, Жарқўрғон, Сариосиё ва Термиз туманлари билан биргаликда Бойсун туманида ҳам “Янги Ўзбекистон” массивларида 300 та кўп қаватли уй-жойлар қурилади. Натижада 12 мингта оила уй-жой билан таъминланади. Бундан ташқари, вилоятда 2030 йилгача 4 минг километр ички йўллар ҳам таъмирланади ҳамда 35 та кўприклар янгидан қурилади.

O'zLiDePдан кўрсатилган номзод Шавкат Мирзиёевнинг ишончли вакили Абдуҳаким Эшмуродовнинг бойсунлик сайловчилар билан учрашувида айни масалаларга алоҳида тўхталиб ўтилди. Бойсун туманидаги маданият уйида бўлиб ўтган учрашувда номзоднинг дастурида кўрсатилган бошқа масалалар бўйича ҳам маълумотлар берилди.

Хусусан, инфратузилмани ривожлантириш учун 56 минг километр йўллар реконструкция қилиниб йўловчи ва юк ташиш ҳажми 3 баробарга кўпайтирилиши, 2030 йилга қадар барча аҳоли пунктлари тоза ичимлик суви билан таъминланиши ҳақида айтиб ўтилди. Икки ичида эса қишлоқ ва овуллар интернет билан тўлиқ қамраб олиниб, унинг тезлиги 10 карра оширилади.

Учрашувда сўзга чиққан туман фаоллари, албатта, бу каби ўзгаришлар воҳаликлар қатори бойсунликларни ҳам қувонтиришини ва сайловда Шавкат Мирзиёев номзодини қўллаб-қувватлашини билдиришди.

O'zLiDeP Сурхондарё вилояти Кенгаши матбуот хизмати

Теглар
Сайлов 2023
  • Кўрилди
    333
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+