Янги Ўзбекистон – хавфсиз ва тинчликсевар мамлакат бўлади!

01.07.2023, 14:55

Янги Ўзбекистон – хавфсиз ва тинчликсевар мамлакат бўлади!

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига партиямиздан кўрсатилган номзоднинг Тошкент вилояти бўйича ишончли вакили Сайёра Файзиева Қуйи чирчиқлик сайловчилар билан учрашди.

Қуйи Чирчиқ туманидаги "Беруний" маданият саройида юқори кўтаринки руҳда ўтган учрашувда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Атхам Назирқулов, туман фаоллари, маҳаллий аҳоли ҳамда номзодга хайрихоҳ ёшлар вакиллари иштирок этишди.

Партия номзодининг ишончли вакили Сайёра Файзиева тадбир иштирокчиларига Шавкат Мирзиёевнинг ҳаёти, меҳнат фаолияти ҳамда шахсий сифатларини тавсифларкан, уни жонкуяр, инсонпарвар раҳбар, дея таърифлади.

Шавкат Мирзиёевнинг “Янги Ўзбекистонни халқимиз билан биргаликда қурамиз” номли сайловолди дастуридан ўрин олган бешта энг устувор стратегик мақсад ва йўналишларни батафсил шарҳлаб берди.

Шавкат Мирзиёев ўз сайловолди дастурида ватанимизни янада равнақ топтиришга, ҳар бир инсонга ўз салоҳиятини рўёбга чиқариш учун муносиб шароит яратишга йўналтирилган мақсадлар, вазифаларни илгари сураётгани ҳақида сўзларкан, улардан кўзланган пировард мақсад –  Ўзбекистонда инсон қадрини янада юксалтириш, халқимиз турмуши фаровонлигини бундан-да ошириш, “давлат – инсонлар учун” деган халқчил ғояни тўла амалга татбиқ қилишдан иборат экани ҳақида фикр юритди.

Ишончли вакилнинг фикрича, номзод сайловолди дастурига кўра, узоқ ва яқин давлатлар билан дўстлик алоқалари ва ўзаро ҳамкорликни барча соҳаларда ривожлантириш дастурий вазифа, деб белгиланган. Шунингдек, очиқ  прагматик ва фаол ташқи сиёсат олиб бориш давом эттирилади.

Янги Ўзбекистон ташқи сиёсатини фақат халқимиз ва давлатимизнинг миллий  манфаатларидан келиб чиққан ҳолда олиб боради.

Ўзбекистоннинг сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ташаббуслари  халқаро майдонда фаол илгари сурилади.

Қўшни давлатлар билан яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатлари жадал ривожлантирилади.

Марказий Осиёда турли йўналишлар, айниқса, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, транспорт йўлакларини ривожлантириш борасидаги амалий ҳамкорлик сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқилади.

Сўзга чиққанлардан Қуйи Чирчиқ туман “Юнайтес Био” ФИС фирмаси раиси Игорь Мун ишончли вакилга Шавкат Мирзиёевнинг келгуси етти йилда мамлкатимизда олиб бориладиган ишлари юзасидан режаларини тинглаб, бўлажак сайловлардаги дастури моҳиятини етказиб бергани учун миннатдорчилик билдириб,  қуйидагича нутқ сўзлади:

- Мен турли миллат ва элат вакиллари ягона катта оила бўлиб ҳаёт кечираётган, миллатлараро муносабатлар ўзаро дўстлик, ҳамкорлик, қардошлик алоқалари асосида илдиз отган бағрикенг Ўзбекистон фуқароси эканимдан фахрламан! Ўзим туғилиб, вояга етган Қуйи Чирчиқнинг янги қиёфа касб этаётганини кўриб, беҳад хурсанд бўламан. Қуйи Чирчиқ Ўзбекистонда энг қолоқ туманлардан биттаси эди. айнан Шавкат Мирзиёевнинг саъй-ҳаракатлари ва кўрсатмалари билан туманимиз ободликка юз тутди. Шавкат Мирзиёев Президент бўлгандан кейин халқимиз бугун бахтли яшаши керак, деган вазифани қўйди. Инсонни улуғлади, уни қадрини юксалтирди. Халқлар дўстлиги масаласида жуда халқчил ва инсонпарвар ислоҳотларни амалга оширди. Шулардан келиб чиқиб, мен барчани Ўзбекистонни ҳар соҳада янгиланишлар сари дадил етаклашга қодир Шавкат Мирзиёевга овоз беришга чақираман.

Ишончли вакил Сайёра Файзиева йиғилганларни Янги Ўзбекистоннинг жонкуяр, фидойи меъмори, инсонпарвар, халқпарвар давлат арбоби Шавкат Мирзиёевга овоз беришга чақирди.

Зухро Мирзоҳамдамова,

O’zLiDeP Тошкент вилояти Кенгаши бўлим мудири

Теглар
Сайлов 2023
  • Кўрилди
    290
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+