Ишончли вакил нуроталиклар билан учрашди

01.07.2023, 14:55

Ишончли вакил нуроталиклар билан учрашди

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал – демократик партиясидан Президентликка номзод Шавкат Мирзиёевнинг Навоий вилоятидаги ишончли вакили Қувондиқ Санақулов Нурота тумани сайловчилари билан учрашди.

Унда туман фаоллари, маҳаллий кенгаш депутатлари, фахрийлар, таълим соҳаси вакиллари, хотин-қизлар ва ёшлар, тадбиркорлар, кенг жамоатчилик ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Дастлаб, ишончли вакил сайловчиларни номзоднинг ҳаёти, меҳнат фаолияти, бешта устувор мақсадни қамраб олган сайловолди дастури билан таништирди.

Ишончли вакил Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг 21 июнь куни Наоий вилояти сайловчилари билан учрашуви давомида вилоятни келгуси етти йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган ташаббуслари билан таништирди.

Хусусан, аҳолининг ижтимоий эҳтиёжларини ҳал қилиш мақсадида 310 та давлат ва хусусий боғчалар ташкил этилади. Янги мактаблар қуриш ва мавжудларининг қувватини ошириш, хусусий секторни қўллаб-қуватлаш ҳисобига қўшимча 40 минг ўқувчи ўрни яратилади. Навоийнинг иқлимини ҳисобга олган ҳолда барча боғча ва мактаблар фильтрланган ичимлик суви билан тўлиқ таъминланади.  

Кейинги етти йилда вилоятда 350 та кўп қаватли уйлар қурилиши ҳисобига, 30 минг оила уй-жойга эга бўлади. Минг километр сув тармоқлари барпо этилиб, вилоятда тоза ичимлик суви билан таъминлаш даражаси 85 фоизга етказилиши таъкидланди.

Учрашув якунида ишончли вакил мана шундай эзгу ғоялари билан халқимиз фаровонлиги йўлида тинмай изланаётган, Янги Ўзбекистонни барпо этишга ўз ҳаётини бағишлаган фидойи инсон, юртимизда учинчи Уйғониш даврини бошлаб берган давлат арбоби Шавкат Мирзиёев номзодини бўлажак сайловда қўллаб, овоз беришга барчани чақирди.

Теглар
Сайлов 2023
  • Кўрилди
    438
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+