Ишончли вакил Чиноз туманидаги сайловчилар билан учрашди

04.07.2023, 18:57

Ишончли вакил Чиноз туманидаги сайловчилар билан учрашди

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига O‘zLiDeP дан кўрсатилган номзод Шавкат Мирзиёевнинг ишончли вакили Сайёра Файзиева Чиноз туманидаги “Эшонобод” маданият саройида фаоллар, депутатлар ва ёшлар билан учрашди.

У Шавкат Мирзиёевнинг ҳаёти, фаолият йўли ҳақида маълумотлар бериб, унинг инсоний фазилатларини тавсифлаш асносида, етук сиёсатчи ва давлат арбоби эканини таъкидлади.

Партия номзодининг “Янги Ўзбекистонни халқимиз билан биргаликда қурамиз” номли сайловолди дастуридан ўрин олган бешта устувор мақсадларни батафсил тушунтириб берди.

Унга кўра, глобал ишлаб чиқаришнинг муҳим ва ажралмас бўғинига айланган, кучли иқтисодиётга эга бўлган давлат ва соғлом, билимли ва маънавий баркамол инсонлар юртини барпо этиш, ватандошларимизни мамлакатимизда ва хорижда ҳар қандай шароитда ҳам ҳимоя қила оладиган, чегаралари ишончли қўриқланадиган, хавфсиз ва барқарор давлат қуриш, ҳар бир инсонга ўз салоҳиятини рўёбга чиқариш учун муносиб шароит яратиш, сув ресурсларини тежаш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, қонун устуворлигини таъминлаш, халқ хизматидаги давлат бошқарувини ташкил этиш энг муҳим ва устувор вазифа этиб белгиланганини таъкидлади.

Учрашувда сўзга чиққан туман фаоллари ҳам бугунги бахтли ҳаётларидан мамнунликларини айтиб, Эшонобод қишлоғида чиройли турмуш кечириб турган турли миллат вакилларига ўзларини намоён этиш, орзуларини рўёбга чиқариш, урф-одат ва анъаналарини сақлашда барча шароитлар яратиб берилганини эътироф этишди. Юртимизда ҳамма соҳаларда рўй бераётган ўзгаришлар, амалга оширилган инсонпарвар ислоҳотларнинг бари Шавкат Мирзиёев номи ва фаолияти билан чамбарчас боғлиқ эканини қайд этишди.

Ишончли вакил барчани бўлажак сайловда ўз фуқаролик бурчларини бажаришга ва ҳар бир инсонга ўз салоҳиятини рўёбга чиқариш учун муносиб шароит яратишни устувор мақсад деб билувчи энг муносиб номзод Шавкат Мирзиёевга овоз беришга чақирди.

Зухро МИРЗОҲАМДАМОВА,

O‘zLiDeP Тошкент вилоят кенгаши бўлим мудири

 

Теглар
Сайлов 2023
  • Кўрилди
    329
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+