Халқаро кузатувчилар O'zLiDePга ташриф буюрди

04.07.2023, 22:29

Халқаро кузатувчилар O'zLiDePга ташриф буюрди

Маълумки, халқаро кузатувчиларнинг иштироки  сайлов жараёнида  шаффофлик ва одилликни  таъминлашда муҳим аҳамиятга эга. Шу кунларда Мустақил давлатлар ҳамдўстлигининг узоқ муддатли  миссияси халқаро кузатувчилари мамлакатимизда ўз фаолиятини давом эттирмоқда. 2023 йилнинг 4 июль куни улар O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасида бўлдилар.

МДҲ кузатувчилари миссияси Штаби  раҳбари Козяк Е.В. бошчилигидаги меҳмонларни O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасининг раиси ўринбосари Б.С. Якубов ва O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасининг бошқа  масъул ходимлари кутиб олдилар.

Кузатувчилар партиянинг ҳозирги фаолияти ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказиш борасида амалга ошираётган ишлари билан танишдилар. Сайловолди кампания  амалдаги қонунчиликка қатъий мувофиқ тарзда амалга оширилаётгани қайд этилди. Кузатувчиларга ЎзЛиДеП дан президентликка номзод ва унинг  ишончли  вакилларининг  вилоятларда сайловчилар билан ўтказаётган учрашувлари   ҳақида  маълумот берилди. Партиянинг тарғибот фаолиятини олиб боришда тенг ҳуқуқлиликни таъминлашга  алоҳида эътибор  қаратилди.

Ўз навбатида, Е.В. Козяк Ўзбекистондаги сайловларни мониторинг қилишнинг мақсад ва вазифалари, механизмлари ҳақида сўзлаб берди.

Учрашув доирасида кузатувчилар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил маълумот олдилар.

Учрашув  конструктив мулоқот тарзида ўтди.

O'zLiDeP матбуот хизмати

  • Кўрилди
    263
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+