Ишончли вакил ҳарбийлар билан учрашди

07.07.2023, 17:02

Ишончли вакил ҳарбийлар билан учрашди

Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан президентликка номзод Шавкат Мирзиёевнинг Навоий вилоятидаги ишончли вакили Қувондиқ Санақулов Навоий гарнизонида жойлашган ҳарбий қисм хизматчилари билан учрашди.

У дастлаб йиғилганларни номзоднинг таржимаи ҳоли ва сайловолди дастури билан таништирди. Таъкидланганидек,  “Инсон – жамият – давлат” ва “Инсон қадри учун” деган эзгу ғоялар Янги Ўзбекистоннинг мустаҳкам пойдеворини барпо этишда устувор вазифа этиб белгиланган. Кўпмиллатли халқимиз давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи, конституциямизнинг бош муаллифидир. Айнан халқимизнинг хоҳиш-иродаси давлат сиёсатининг маъно-мазмунини белгилаб беради. Демократия дегани ҳам аслида шундан иборат.

Мисол учун, ҳозиргача давлат хизматларини кўрсатишда талаб этиладиган ҳужжатлар 221 тадан 95 тага, муддатлар 2 баробар камайди. 280 турдаги хизмат давлат хизматлари тизимига ўтказилди, 150 тадан ортиғи эса фақат электрон шаклда кўрсатилмоқда. Электрон платформа орқали судга ариза бериш, судда иштирок этиш ва қарорларни олиш имкониятлари яратилди.

Давлат хизматлари тўлиқ электрон шаклга ўтказилади. Энди давлат хизматлари учун одамларимиз овора бўлиб, ариза ёки бланка тўлдирмайди, паспорт ёки бошқа ҳужжат тақдим қилмайди. Давлат идоралари зарур ҳужжатларни электрон тизимдан ўзи олади. Ҳар бир маҳаллада электрон хизмат нуқталари ишга туширилади ва уларни барча масалаларни “бир қадам”да ҳал этадиган масканга айлантирилади.

Учрашувда ушбу горнизонда хизмат вазифасини ўтаётган Ватан ҳимоячилари сўзга чиқиб, номзоднинг сайловолди дастури юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди ҳамда барчани  Шавкат Мирзиёев номзодини қўллаб, овоз беришга чақирди.

Теглар
Сайлов 2023
  • Кўрилди
    208
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+