Тадбиркорлик янада ривожланади

07.07.2023, 17:03

Тадбиркорлик янада ривожланади

O‘zLiDePдан президентликка номзод Шавкат Мирзиёевнинг Навоий вилояти бўйича ишончли вакили Қувондиқ Саноқулов қизилтепалик  сайловчилар билан учрашди.

Ишончи вакил сайловчиларни номзоднинг сайловолди дастуридаги муҳим йўналишлар ҳамда  21 июн куни Навоий вилояти сайловчилари билан учрашуви давомида вилоятни келгуси етти йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган ташаббуслари билан таништирди.   

– Келгуси етти йилда туманни ривожлантиришга 58 млрд доллар ажратилиб, Татаристон Республикаси, Миср давлати билан ҳамкорликда 19 та саноат зонаси ташкил этилади, – деди у.

– Туманида катта ўзгаришлар бўляпти, айниқса кейинги олти йилда амалга оширилган ишлардан биз тадбиркорлар жудаям мамнунмиз, – деди тадбиркор, партия фаоли Машҳура Каримова. – Номзоднинг сайловолди дастурини тинглаб, соҳам ривожига бўлган ишончим янада ошди. Барча ишбилармонларни 9 июл куни бўлиб ўтадиган сайловда Шавкат Мирзиёев номзодини қўллаб-қувватлашга чақираман. 

Ишончли вакилнинг ҳудудлардаги сайловолди тарғибот учрашувлари давом этмоқда.

Теглар
Сайлов 2023
  • Кўрилди
    312
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+