Сурхондарёда 2030 йилга қадар қўшимча 100 мингдан ортиқ ўқувчи ўрни яратилади

07.07.2023, 17:03

Сурхондарёда 2030 йилга қадар қўшимча 100 мингдан ортиқ ўқувчи ўрни яратилади

Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг Сурхондарёдаги ишончли вакили Абдуҳаким Эшмуродов Термиз шаҳридаги сайловчилар билан учрашув чоғида номзод дастуридан ўрин олган келгуси етти йилда таълимни ривожлантиришга оид режалар ҳақида тўхталди.

Сурхондарё вилоятида мактабгача таълимга бўлган эҳтиёж 100 фоиз қопланади. Бунинг учун 2 мингта янги давлат ва хусусий боғчалар ташкил этилади (ҳозирда 60 фоиз). Замонавий мактаблар барпо этиш, уларнинг қувватини ошириш, хусусий секторга шароит яратиш ҳисобига, 2030 йилга қадар, қўшимча 100 мингдан ортиқ ўқувчи ўрни яратилади. Шу билан бирга, вилоятдаги барча мактаблар замонавий компьютер синфлари ва интерактив доскалар билан жиҳозланади.

Учрашувда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Ёшлар парламенти аъзолари, турли соҳа вакиллари, партиямиз фаол ёшлари иштирок этишди. Сўзга чиққан Қонунчилик палатаси депутати Ботир Мардаев ҳам сўнги йилларда Термиз шаҳрида амалга оширилган катта ўзгаришлар, туб бурилишлар ҳақида алоҳида таъкидлар экан, Амир Темур ордени билан тақдирланган Термиз шаҳрида оловқалб, шижоатли инсонлар яшашини қайд этиб ўтди. Мазкур шаҳарнинг ободончилиги, иқтисодий ривожи учун жон куйдираётган ЎзЛиДеПдан кўрсатилган номзод Шавкат Мирзиёев номзодини қўллаб-қувватлашга чақирди.

O'zLiDeP Сурхондарё вилояти

Кенгаши матбуот хизмати

Теглар
Сайлов 2023
  • Кўрилди
    416
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+