Ишончли вакил фахрийлар ва ёшлар билан мулоқотда бўлди

07.07.2023, 19:31

Ишончли вакил фахрийлар ва ёшлар билан мулоқотда бўлди

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига партиядан кўрсатилган номзод Шавкат Мирзиёевнинг ишончли вакили Сайёра Файзиева Ўрта Чирчиқ туманидаги 3-сонли информатика ва ахборот технологиялари йўналишига ихтисослаштирилган мактабида сайловчилар билан учрашди. 

Сайловолди ташвиқот учрашувида туман фаоллари, маҳаллий Кенгашдаги партия депутатлари, фахрийлар, аҳоли ҳамда ёшлар вакиллари иштирок этишди.

Партия номзодининг Сайловолди дастуридан ўрин олган бешта устувор мақсад ҳамда улар доирасида амалга оширилиши режалаштирилган етти йиллик истиқбол режалари ҳақида батафсил тўхталди.

Ишончли вакилнинг қайд этишича, партия номзоди Шавкат Мирзиёев Сайловолди дастурининг бош фалсафаси – инсон қадрини улуғлаш, халқ иродасини, орзу-умидларини рўёбга чиқариш. Унда ўтган йилларда мамлакатда қилинган ишлардан келиб чиқиб, кейинги босқичда амалга ошириладиган ишлар кўлами аниқ белгилаб берилгани ғоят аҳамиятлидир.

Ташвиқот учрашувида туман фаолларидан бир гуруҳи сўз олиб, ўз муносабатларини билдиришаркан, номзод сайловолди дастури билан яқиндан танишиш асносида жамият ва давлат ривожида муҳим бўлган барча масалалар қамраб олинганига гувоҳ бўлишганини таъкидлашди. Дастурга кўра, келгуси етти йилда таълим ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги ислоҳотларнинг давом эттирилиши, суд мустақиллигини ошириш ва миллий манфаатларидан келиб чиққан ҳолда ташқи сиёсат олиб бориш борасидаги ислоҳотларнинг давом эттирилиши уларга маъқул келганини қайд этишди.

 Ташвиқот тадбири якунида ишончли вакил Сайёра Файзиева Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлидан қатъият билан оғишмай бораётган, барчани мана шу олий мақсад йўлида бирлаштираётган муносиб номзод Шавкат Мирзиёевни қўллаб-қувватлашга чақирди.

Зухро Мирзоҳамдамова,

O’zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши бўлим мудири

Теглар
Сайлов 2023
  • Кўрилди
    496
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+