Навоийнинг ишбилармон аёли аниқланди

23.08.2023, 12:10

Навоийнинг ишбилармон аёли аниқланди

Навоий вилоятида ўтказилган "Ишбилармон аёл-2023" кўрик-танловда иштирок этган тадбиркор аёллар ҳар соҳада фаол, изланувчан ва ташаббускорлиги, шунингдек, пухта тайёргарлик кўрилгани  билан ажралиб турди.

Кўрик-танловнинг Навоий вилояти ҳудудий республика босқичида ишлаб чиқариш, ҳунармандчилик, фермерлик соҳасида ўз фаолиятини олиб бораётган тадбиркор аёллар орасидан  ғолибларни аниқлаш мақсадида ҳакамлар ҳайъати аъзолари иштирокида тадбиркор хотин-қизларнинг кўргазмалари кўздан кечирилди. Шунингдек, улар томонидан тадбиркорликни бошлаш истагида бўлган хотин-қизлар учун маҳорат дарслари  ўтказилди.

- Бугунги кўрик-танловни Мустақиллик байрами арафасида ўтиши мени қувонтирди. Бугун мен вилоятимизнинг турли туманларидан ташриф буюрган тадбиркор, фермер опа-сингилларимизни ишларини кўриб тўғриси ҳайратландим ва мени амалга ошираётган ишларим ҳали етарли эмас деган хулосага келдим. Мен ўз олдимга фаолиятимни янада кенгайтириб, кўп иш ўринлари яратишни мақсад қилдим, - дейди тадбиркор, "Чарос-2009" хусусий корхонаси раҳбари Латофат Ҳусанова.

Ҳакамлар ҳайъати хулосасига кўра, Қизилтепа тумани иштирокчиси, "Дилшодбек -орзуси" фермер хўжалиги раҳбари , O'zLiDeP фаоли Шахзода Тўхтаева кўрик танловнинг мутлақ ғолиби деб эълон қилинди.

Танлов давомида вилоятнинг кўзга кўринган санъаткорлари томонидан куйланган куй-қўшиқлар, бадиий чиқишлар тадбирни байрамона кайфиятда ўтишини таъминлади.

  • Кўрилди
    540
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+