Истиқлолнинг ҳар бир йили асрларга таътигулик

30.08.2023, 16:09

Истиқлолнинг ҳар бир йили асрларга таътигулик

Айни кунларда O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши томонидан  Мустақиллигимизнинг 32 йиллик санаси муносабати билан  маҳаллаларда, корхона ва ташкилотларда  “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!” шиори остида  турли хил маданий-маърифий ва тарғибот-ташвиқот тадбирлари ташкил этилмоқда.

Маҳаллий Кенгаш депутатлари, партия фаоллари иштирокидаги ана шундай тадбирдардан бири  – Жиззах шаҳридаги “А” саноат зонасида жойлашган “ИРУСКОН” МЧЖда бўлиб ўтди.  

Лойиҳа қиймати 15 миллион долларни ташкил этган мазкур корхона 6 гектардан ошиқ майдонни эгаллаган бўлиб, ўтган йили ўз фаолиятини бошлаган. Йилига 22 000 минг тонна шоколад ва қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқариш имконига эга бўлган корхонада айни пайтда 350 та доимий ва мавсумий иш ўринлари яратилган.

Очиқ мулоқот тарзида ўтган тадбир давомида таъкидланганидек,  Мустақиллик йилларида кўҳна тарихимиз, бой меросимиз, миллий давлатчилигимиз, муқаддас динимиз, урф-одат ва анъаналаримиз қайта тикланди. Айниқса, сўнгги етти йилда  меҳр-оқибат, бағрикенглик ҳамжиҳатлик каби олижаноб фазилатлар, миллий ва умумбашарий қадриятларга ҳурмат, Ватан тақдири ва келажагига дахлдорлик туйғуси юрагимизнинг туб-тубидан ўрин олди.

Янги Ўзбекистонни барпо этиш ва уни жаҳонга тараннум қилиш бўйича муҳим натижалар қўлга киритилмоқда. Бу ютуқлар халқаро жамоатчилик томонидан эътироф этилиб, ватандошларимизнинг онгу тафаккури, дунёқараши ўзгармоқда. Улар ислоҳотлар самарасини кундалик ҳаётида ҳис қилиб яшамоқдалар.

Сўнгги йилларда "Инсон қадри учун" тамойили асосида халқимизнинг фаровонлигини янада ошириш, иқтисодиёт тармоқларини трансформация қилиш ва тадбиркорликни жадал ривожлантириш, инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини сўзсиз таъминлаш ҳамда фаол фуқаролик жамиятини шакллантиришга қаратилган ислоҳотларнинг устувор йўналишлари белгилаб олинди. "Инсон — жамият — давлат" тамойили давлатимизнинг энг олий мақсадига айланди.

Бутун республикамизда бўлгани каби,  Жиззах вилоятида ҳам давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган барча вазифалар оғишмай амалга оширилмоқда.

Мулоқот иштирокчилари мустақиллигимизни асраш, уни мустаҳкамлаш ҳар бир ўзбекистонликнинг шарафли бурчи эканлигини, ҳар бир инсон ўз меҳнати, интилиш ва саъй-ҳаракатлари билан “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!” деган эзгу ғоя остида амалга оширилаётган ишларда бундан буён ҳам камарбаста бўлишларини таъкидлаб ўтдилар.

O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

  • Кўрилди
    246
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+