Миллий каштачилик: дунё сари йўл

07.09.2023, 13:43

Миллий каштачилик: дунё сари йўл

Тадбиркорлик мени элюртга танитди. Жамиятдаги фаоллигимни оширди. Мендек, оддийгина тикувчи қизнинг бу қадар шараф топишида партия лойиҳалари ҳам яқиндан ёрдам берганини алоҳида таъкидлашни истардим.

 Бугунги кунда “Қумқишлоқ” МФЙ таркибидаги қишлоқларда истиқомат қилаётган 50 нафар хотин-қизни иш билан таъминлаганман. Болажонлар жону дилим. Шу боис “Ширинтой” болалар боғчаси ташкил этиб, 30 нафар кичкинтойга тарбия беряпмиз. Уни кенгайтириб, 100 ўринли қилиш мақсадида излан япмиз.

“Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг република ҳудудий босқичида тайёрлаган маҳсулотларимни намоён этиш баробарида ёшлар бандлигини таъминлаганим, тадбиркорликни қай тариқа йўлга қўйганим, маҳсулот ишлаб чиқариш борасида чеккан заҳматларим, ютуқларим ҳақида тўпланганларга сўзлаб бердим. Ироқи каштачилиги борасида тинимсиз изланиб, ўндан ортиқ қадимий кашталарни қайта кашф этдим.

“Farida craft house” бренди асосида қадимий каштачилик намуналари инкишоф этилган миллий ва замонавийликни ўзида мужассамлаштирган қўл иши намуналарим – дўппи, нимча, сумка, оёқ кийимлари, миллий ўйинчоқлар бежирим ҳамда чиройлилиги билан ажралиб туради. Ҳар бир маҳсулотга ўзгача зеб ва чирой бағишлаётган миллий нақшлар жилоси харидорлар сони кўпайишига ёрдам бермоқда. Келгусида банкдан молиявий кўмак олиб, ишлаб чиқариш турларини кенгайтириш ва маҳсулот сифатини ошириш учун замонавий технологиялар келтириш ҳаракатидаман. Ҳар йили юзга яқин қизлар бизда кашта, миллий қўғирчоқлар тикишни ўрганишади.

Мана етти йилки, юртимизда хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, маънавиятини юксалтириш борасида улуғвор ишлар амалга оширилмоқда. Албатта, опа-сингилларимизни ижтимоий, психологик, ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш баробарида уларга касб-ҳунар ўргатишда O‘zLiDeP томонидан ўтказилаётган тадбирлар яқиндан ёрдам бераётир.

Депутатлар ва партия фаоллари билан ҳамкорликда маҳаллаларда истиқомат қилаётган хотин-қизларнинг бандлиги ва турмуш шароити билан яқиндан танишяпмиз. Иш тополмай, моддий томондан қийналиб уйида ўтирганларини имтиёзли тарзда касб-ҳунар ўрганиши учун шароит яратиб беряпмиз.

Фарида ЯЛЛАҚОДИРОВА,

Шаҳрисабз туманидаги “Момиқ дўстларимиз” МЧЖ раҳбари

  • Кўрилди
    282
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+