Илғор фермерлар тажрибаси оммалаштирилмоқда

08.09.2023, 17:36

Илғор фермерлар тажрибаси оммалаштирилмоқда

Ернинг ҳар бир қарич еридан унумли фойдаланиш, замонавий технология ва иш усулларини жорий қилиш билан бирга ҳар бир ҳудудга мос илғор иш тажрибаларини оммалаштириш, қишлоқ хўжалигини ривожлантиришда муҳим омил ҳисобланади.

Шу сабаб, O’zLiDeP  Жиззах вилоят Кенгаши томонидан айни кунларда жойларда ўтказилаётган фуқароларнинг  тадбиркорлик фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва янги иш ўринлари яратиш, аҳоли фаровонлигини ошириш мақсадида ўтказилаётган учрашув ва мулоқотларда илғор фермерларнинг иш тажрибаларини оммалаштиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

 Партия туман Кенгаши ташаббуси билан Зафаробод тумани Чимқўрғон ҚФЙда фуқаролар билан ташкил этилган шундай учрашувлардан бирига халқ депутатлари Зафаробод туманидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси, тажрибали фермер Фахридин Урушов таклиф қилинди.

Фахриддин Урушов суяги далада қотган соҳа ходмиларидан бири. Айни пайтда у раҳбарлик қилаётган “Чимқўрғонлик азамат” фермер хўжалиги кўп тармоқли ҳисобланади. Фермер хўжалиги аъзолари пахтачилик, чорвачилик, йилқичилик билан шуғулланишади. Ҳар бир қарич ердан унумли фойдаланиш мақсадида полиз экинлари парваришига ҳам катта эътибор қартилмоқда. Хўжаликда 30 нафар доимий, 100 нафар мавсумий иш ўринлари яратилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги “Камбағалликни қисқартиришда тадбиркорлик субъектлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик ўрнатишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ 93-сонли Фармонига асосан, “20 минг тадбиркор — 500 минг малакали мутахассис” дастури доирасида чорвачиликни янада ривожлантириш лойиҳаси ишлаб чиқилди. Бу лойиҳа учун ўз сармоясидан ташқари 5 миллиард сўмлик кредит маблағи жалб қилинади. Натижада яна 52 та иш ўрни яартиш имконияти туғилади.

Чимқўрғонликлар фермерни яхши танишгани учунми, учрашув самимий ва очиқ мулоқотга айланиб кетди. Учрашув иштирокчилари фермерга нафақат аграр соҳадаги янги лойиҳаларга оид, балки томчилаб суғориш технологияларидан тортиб, мини техникалар, минерал ўғитлар таъминоти, берилаётган янги имтиёзлар ва шу каби кўплаб саволлар билан мурожаат қилишди.

Очиқ ва самимий руҳда ўтган очиқ мулоқотдан сўнг учрашув қатнашчилари  фермер даласига бориб, бевосита унинг амалий фаолияти билан  танишдилар.

Холбек АСАТОВ,

O’zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши Сиёсий таълим

ва депутатлик гуруҳлари билан ишлаш бўлими мудири

  • Кўрилди
    268
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+