Нукуслик ёш ишбилармон фаолияти билан танишилди

12.09.2023, 11:00

Нукуслик ёш ишбилармон фаолияти билан танишилди

Кейинги йилларда хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлида катта ислоҳотлар олиб борилмоқда. Ҳар бир оилада тадбиркорликка, реал даромадга эга бўлишга мойиллик ҳисси шакллантирилмоқда, ташаббуслар рағбатлантирилмоқда. Буларнинг бари мамлакатимизда ишлаб чиқариш ва хизматларнинг мисли кўрилмаган турлари, кўплаб янги иш жойлари юзага келишига асос бўляпти.

Тадбиркорлар – аввало, ўз меҳнати билан фаровонликка эришадиган, жамиятда барқарорлик ва ҳамжиҳатлик мустаҳкамланишига интилувчи одамлар. Тадбиркор нафақат ўзини ва оиласини, балки халқни ҳам, давлатни ҳам боқади. O’zLiDeP партиясининг электорати бўлган тадбиркорлар ва фермерларимиз  сафи ҳам йилдан-йилга ортиб бормоқда. Нукус туманидаги ёш тадбиркорлардан бири “Biogumus Farms” корхонаси асосчиси ва директори Шерзод Ниязымбетов анчадан буён тадбиркорлик билан шуғулланиб келмоқда. O’zLiDeP Нукус туман Кенгаши томонидан ҳам партиянинг ғоявий мақсад ва вазифаларини тарғибот қилиш, партия сафига электоратимиз бўлган тадбиркор ва ишбилармонларни кенгроқ жалб этиш, сафдошларимиз сафини кенгайтириш мақсадида жойларда тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

Партиянинг Нукус туман Кенгаши аппарат раҳбари Қ.Исмайлов ҳам ёш тадбиркор Шерзод Ниязымбетов билан юзма-юз мулоқот қилиб, партиянинг сиёсий куч сифатида бугунги кундаги фаолияти, электоратимиз бўлган тадбиркор ва ишбилармонлар манфаатларига ҳамоҳанглиги бўйича тушунтириш ишларини олиб борди. 

Ёш тадбиркор Шерзод Ниязымбетов анчадан буён тадбиркорлик билан шуғулланиб келмоқда. Асосий фаолият тури қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқатни қайта ишлашдан иборат. Маҳсулотлар ҳорижга ҳам экспорт қилиниб келинмоқда. 2022 йилда корхона Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан йилнинг энг яхши start-up лойиҳаси номига сазовор бўлди.  Импорт, улгуржи савдо, туризм соҳаларида корхоналаримиз 2022 йилдан бери мавжуд. Жорий йилда давлатимиз раҳбари томнидан «Келажак Бунёдкори» медали билан тақдирланган. Ёш тадбиркор партияга хайрихохлигини билдирди ва партия сафига аъзоликка қабул қилинди.

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    416
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+