Юз мақсад юзимизни ёруғ қилади

14.09.2023, 11:39

Юз мақсад юзимизни ёруғ қилади

Куни кеча давлатимиз раҳбари имзолаган “Ўзбекистон – 2030” стратегияси тўғрисида”ги фармон ҳамда “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини 2023 йилда сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни бир тадбиркор ва халқнинг оддий вакили сифатида синчиклаб ўқиб, атрофлича танишиб чиқдим.

Бу икки муҳим ҳужжат мазмун-моҳияти кенг, ўзига хос ҳаётий дастуриламал экани шундоққина сезилиб турибди. Айтиш мумкинки, ушбу фармон ва қарор замирида, аввало, халқимизнинг розилигини олиш баробарида, яқин олти йилдан кўпроқ муддат ичида барча соҳаларда амалга оширилган ислоҳотлар сарҳисоби ва яқин келажакда, эътибор берайлик, “эркин ва фаровон, қудратли Янги Ўзбекистонни барпо этиш бўйича хоҳиш-иродасини рўёбга чиқариш, ҳар бир фуқарога ўз салоҳиятини ривожлантириш учун барча имкониятларни яратиш, соғлом, билимли ва маънавий баркамол авлодни тарбиялаш, глобал ишлаб чиқаришнинг муҳим бўғинига айланган кучли иқтисодиётни шакллантириш, адолат, қонун устуворлиги, хавфсизлик ва барқарорликни кафолатли таъминлаш”дек олий ва эзгу мақсадлар ётганини англаш қийин эмас. Демак, “Ўзбекистон–2030” деб номланган стратегия, чин маънода вақти келиб, ҳақиқий халқ стратегиясига айланиши шубҳасиз. Чунки қабул қилинган бу ҳужжатлар Янги Ўзбекистонимизнинг тараққиёт стратегиясини ҳаётга кенг татбиқ этиш жараёнида орттирилган бой тажрибалар ва кенг жамоатчиликнинг муҳокамаси натижалари эканлигига ҳам алоҳида урғу берилиши ғоятда муҳимдир.

Биз Президентимиз имзолаган ушбу фармон ва қарорда жорий йилнинг ўзидаёқ амалга оширилиши қатъий белгилаб берилган долзарб вазифа ҳамда йўналишларни ўзимиз мансуб бўлган Ўзбекистон Либерал-демократик партияси фаоллари ва парламент қуйи палатасидаги фракциямиз аъзолари иштирокида кеча ўтказилган қўшма йиғилишда атрофлича муҳокама қилдик. Таъкидлаш керакки, илгари сурилган халқчил ғоялар бутун халқимизнинг, қолаверса, бизнинг партиямиз мақсадларига ҳамоҳанглиги билан аҳамиятлидир. Айниқса, давлат раҳбари томонидан алоҳида белгилаб берилган 100 мақсаднинг ҳар бирининг ижроси учун барчамиз жавобгармиз. У қайсидир сиёсий куч вакили бўладими, тадбиркор ё депутатми, оддий ишчи-хизматчи ё зиёли, ким бўлишимиздан қатъи назар, ушбу мақсадлар халқимизнинг фаровон яшаши, ҳаётимизнинг тўкис бўлиши ва жаҳон ҳамжамиятида ўз муносиб ўрнимизни эгаллашимиз учун мустаҳкам замин бўлади деб ўйлайман.

Масалан, ушбу стратегиядан ижтимоий ва иқтисодий ислоҳотлар ривожи, шунингдек, барча замонавий талабларга тўлиқ жавоб бера оладиган таълим, тиббиёт ва ижтимоий ҳимоя тизимини ташкил этиш, аҳоли учун қулай экологик муҳитни яратиш, ҳақ-ҳуқуқларимизни адолатли ҳимоя қиладиган қонунлар ижросини таъминлаш, бир сўз билан айтганда, халқимиз орзу қилган жамиятни барпо этишдек мураккаб ва масъу лиятли масалалар ўз аксини топган.

Бугун аёнки, ҳаётнинг ўзи олдимизга кечиктириб бўлмайдиган муҳим вазифаларни қўймоқда. Шундай бўлиши табиий. Негаки, мамлакатимиз айни пайтда ривожланишнинг мутлақо янги босқичига қадам қўйди. Ҳақиқатан ҳам, халқимиз ҳаётини тубдан яхшилаш, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари, қонун устуворлиги ва ижтимоий адолатни таъминлаш, тадбиркорликни ривожлантириш, инновацион тараққиёт борасида мамлакатимизда муваффақиятли ислоҳотлар олиб борилмоқда. “Инсон манфаатлари ҳамма нарсадан устун” тамойили қисқа муддатда ўзини оқлаганига гувоҳ бўляпмиз ҳам.

Хуллас, “Ўзбекистон–2030” стратегиясидан жой олган долзарб вазифаларни бажариш ва одамларни ҳаётдан, ислоҳотлардан рози қилишдек машаққатли бурчимизни ҳалол ва виждонан адо этишга барча партияд ошларимни чорлаб қоламан!

Равшан ФОЗИЛОВ,

O‘zLiDeP Тошкент шаҳар кенгаши раиси,

Халқ депутатлари  Тошкент шаҳар кенгаши депутати

Теглар
Муносабат
  • Кўрилди
    282
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+