“Ўзбекистон–2030” стратегияси: Ёшлар билан ишлашнинг янгича бошқарув механизмлари жорий этилади

04.10.2023, 16:21

“Ўзбекистон–2030” стратегияси: Ёшлар билан ишлашнинг янгича бошқарув механизмлари жорий этилади

O’zLiDeP Қашқадарё вилоят кенгаши Ёшлар ва бизнес тузилмалар билан ишлаш бўлими ҳамда Яккабоғ туман кенгаши ҳамкорлигида тумандаги “Ситора Имкон Плюс” нодавлат таълим муассасида “Ўзбекистон-2030” стратегиясининг мазмун-моҳиятини ёшларга, электорат вакилларига халқчил тилда ва усулда етказиш, таълим муассасаларида нурли истиқбол маёғи бўлган мазкур муҳим ҳужжат тарғиботи самарадорлиги ва таъсирчанлигини оширишга бағишланган тадбир ташкил этилди.

Тадбирда сўз олган туман кенгаши депутати Наргиза Саломова аҳоли талабларига ва халқаро стандартларга тўлиқ жавоб берадиган таълим, тиббиёт ва ижтимоий ҳимоя тизимини ташкил қилиш стратегиянинг устувор йўналишларидан бири эканлиги, ёш авлоднинг баркамол инсонлар бўлиб вояга етишлари учун барча шароитларни муҳайё этиш, иқтидорларини намоён этиши учун ғамхўрлик қилиш, ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш борасида муҳим вазифалар ўрин олганлигини алоҳида қайд этди. 

- Стратегияда ёшларга оид давлат сиёсати ва спорт йўналишларидаги ислоҳотлар бўйича қатор вазифалар, хусусан замонавий касблар ва чет тилларига ўқитиш тизимини яратиш, интеллектуал салоҳиятини ошириш, илмий фаолиятини рағбатлантириш, ижтимоий ҳимоясини кучайтириш ва ишсизлик даражасини камайтириш, ёшлар ўртасида IT соҳасини янада оммалаштириш ҳамда соҳада хизматлар экспортини ошириш борасида улкан мақсад ва ташаббуслар илгари сурилган, -деди воҳанинг таниқли тадбиркор аёли Наргиза Саломова . – Мазкур муҳим ҳужжатда мамлакатимизда ёшлар билан ишлашнинг янгича бошқарув механизмларини жорий этиш, вертикал тизимни яратиш, ёшлар муаммоларини бевосита маҳаллаларда ҳал этиш, таълим муассасаларида маънавий-маърифий ва тарбиявий ишларнинг самарадорлигини ошириш, келажагимиз эгалари бўлган ёш авлоднинг куч-ғайрат ва шижоатини Янги Ўзбекистонни бунёд этиш борасидаги улуғвор ишларга сари йўналтириш борасидаги устувор вазифалар белгилаб берилган. Юртбошимиз сиз ёшларни доимо мамлакатимиз таянчлари, истиқболимиз бунёдкорлари деб эътироф  этарканлар, буюк мамлакатни барпо этишда фақат сизнинг иқтидорингиз, кучи ғайратингиз ва шижоатингизга таянишларини  қайта-қайта таъкидлайдилар. 

Тадбирда ёш авлоднинг  билим ва ҳунар  ўрганишлари учун ғамхўрлик қилиш, жамиятда ўз ўринларини топишлари учун таълим муассасалари билан депутатлар тизимли ҳамкорлигига эришиш, келажагимиз давомчилари ўз кучига ишониши, адолатли келажакни қарор топтиришда   иштирокини ҳис этиши, салоҳиятини намоён этиши, орзу умидларини рўёбга чиқариш имкониятларига эга бўлиши учун кўмаклашиш, энг долзарб муаммоларига партия депутатлари ва фаоллари билан биргаликда ечим излаш борасида амалий таклифлар билдирилди.

O’zLiDeP Қашқадарё вилоят кенгаши

Матбуот хизмати.

  • Кўрилди
    356
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+