Депутат ёшларнинг таклиф ва фикрларини тинглади

04.10.2023, 14:49

Депутат ёшларнинг таклиф ва фикрларини тинглади

Президентимиз Фармонига асосан Наманган тўқимачилик саноати институти ташкил этилди ва жорий ўқув йилидан бу муассаса ўз фаолиятини бошлади. O'zLiDeP Наманган вилоят ва шаҳар  Кенгаши ҳамкорлигида ушбу олийгоҳда депутат ва ёшлар учрашуви ўтказилди.

Уни институт илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори Зокиржон Эркинов очиб берди. У кириш сўзида мамлакатимизда ёшларнинг билим олишлари, касб-ҳунар эгаллашлари учун яратилаётган шароитлар, Наманган вилоятида кейинги икки йилнинг ичида ташкил этилган олийгоҳлар, жумладан, Наманган тўқимачилик саноати институтида фаолият бошлаган бўлим ва йўналишларда қайси ихтисосоликлар бўйича  мутахассислар тайёрланиши хусусида  маълумот берди. 

Партия Наманган шаҳар Кенгаши аппарат раҳбари, депутат Соҳиба Ғаппарова бугунгни учрашувдан кўзда тутилган мақсадга тўхталди. “Ўзбекистон - 2030” стратегиясининг мазмун-моҳияти, устувор йўналишлари ва унда белгиланган юзта мақсаднинг ёшларга тааллуқли бўлган қисмлари ҳақида гапирди. Стратегиянинг “Ҳар бир инсонга ўз салоҳиятини рўёбга чиқариши учун муносиб шароитларни яратиш” йўналиши бўйича белгиланган мақсадлар, жумладан, таълим тизимини ислоҳ  қилиш, ёшларни олий таълим билан қамраб олиш даражасини 50 фоизга етказиш, қўшимча 120 минг ўринли ўқув бинолари ҳамда 150 минг ўринли талабалар турар-жойларини қуриш, кутубхоналарни камида 1 миллионта замонавий адабиётлар билан тўлдириш ва улар фондини тўлиқ рақамлаштириш, 10 та олий таълим муассасасини “Топ-1000” олий рейтингига киритишга эришиш кабиларни таъкидлаган ҳолда талабаларни бу имкониятлардан унумли фойдаланиш, илмий тадқиот ишларини олиб боришда иштирок этишга   чақирди.

“ADOMAX” оилавий корхонаси бошлиғи Дилдора Олимова ёшларга билим олиш, касб-ҳунар эгаллаш, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишлари учун ҳам катта имкониятлар, имтиёзлар яратилгани, O’zLiDeP нинг ҳам шу мақсадга қаратилган қатор лойиҳалари борлигини  таъкидлади.

Мулоқотда талабалар вакиллари ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди ва уларнинг олти нафари партия сафига аъзо бўлиб, унинг мақсад ва ғяоларини кенг тарғиб этишга, “Ўзбекистон -2030” стратегиясини амалга оширишда фаол иштирок этишга сўз бердилар.

  • Кўрилди
    234
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+