O'zLiDePнинг «Парламентда ёшлар ўрни» лойиҳаси доирасида мулоқот ўтказилди

05.10.2023, 16:04

O'zLiDePнинг «Парламентда ёшлар ўрни» лойиҳаси доирасида мулоқот ўтказилди

O'zLiDeP “Ёшлар қаноти” ташаббуси билан ўтказиб келинаётган «Парламентда ёшлар ўрни» лойиҳаси доирасида Тошкент педиатрия тиббиёт институти талаба-ёшлар иштирокида очиқ мулоқот ташкил қилинди. Унда O'zLiDePнинг ғоявий мақсадлари, ёшларни ҳуқуқий билимларини янада ошириш ва уларнинг интеллектуал салоҳиятининг ўсишга кўмаклашишга қаратилди.

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси бўлим бошлиғи, Ёшлар парламенти Раиси ўринбосари О.Собитов томонидан Партия сайловолди платформасида белгиланган вазифалар ҳаётга татбиқ қилинаётганлиги, партия тизимида истиқболли ёш кадрлар заҳирасини шакллантириш ва ёшларнинг қонунчилик ташаббусида фаоллигини ошириш борасида қилинаётган ишларга тўхталиб ўтди.

Шундан сўнг, Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича биринчи проректори М.Ахмедова томонидан ёшларнинг ҳаётий муаммоларини бартараф этиш бўйича аниқ амалий таклифлар юзасидан фикрлар билдирди.

Ёшлар ўзларининг қизиқтирган саволларини спикерлардан жавобларни олишди.

  • Кўрилди
    325
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+