“Намунали томорқачи аёл - фаровонлик бунёдкори!” лойиҳаси доирасида маҳорат дарси ўтказилди

06.10.2023, 16:50

“Намунали томорқачи аёл - фаровонлик бунёдкори!” лойиҳаси доирасида маҳорат дарси ўтказилди

O‘zLiDeP Вобкент туман Кенгаши раисининг аёллар масалалари бўйича ўринбосари,  маҳаллий Кенгаш депутати Шамсия Саидова ўз сайлов округидаги аҳолини, айниқса хотин-қизларни қийнаётган муаммоларни ўрганиш билан бирга хонадонларда томорқа хўжаликларидан оқилона фойдаланишни ҳам доимий равишда назоарт қилиб келмоқда.

Депутат Ш.Саидова мамлакатимизда томорқа хўжаликларида маҳсулот етиштиришни кўпайтириш орқали аҳоли даромадини ошириш, ички бозорларни  озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўлдириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларни тарғиб қилиш мақсадида туманнинг “Шохнигор” МФЙдаги ўз томорқасида иссиқхона ташкил қилган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини олиб бораётган Ш.Авезова хонадонида бўлиб, унинг фаолияти билан яқиндан танишди.

Ш.Авезова хонадонидаги иссиқхонада айни пайтда помидор, бодринг,булғор қалампири, бақлажон каби полиз маҳсулотлари, турли хил кўкатлар етиштирилиб, харидорларга пешма-пеш етказиб берилмоқда.  

Аёллар билан ўтказилган юзма-юз мулоқотлар чоғида депутат Ш.Саидова томонидан иссиқхона хўжаликларини ривожлантиришга оид Президент Фармон ва қарорлари бўйича ҳам фикр-мулоҳазалар билдирилиб, тегишли тавсия ва маслаҳатлар берилди.

  • Кўрилди
    340
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+