Боғчаларнинг кузги-қишки мавсумга тайёргарлик ҳолати ўрганилмоқда

06.10.2023, 17:06

Боғчаларнинг кузги-қишки мавсумга тайёргарлик ҳолати ўрганилмоқда

Халқ депутатлари Зомин туман Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳида 9 нафар маслакдош депутатларимиз фаолият олиб боради. Эътиборли томони, зоминлик депутатлар тумандаги барча ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маърифий жараёнларда фаол иштирок этмоқдалар, жойларда амалга оширилаётган бунёдкорлик жараёнларига бош-қош бўлмоқдалар.

Айни пайтда депутатлар бошчилигидаги ҳамкор ташкилотлар вакилларидан иборат ишчи гуруҳ аъзолари тумандаги мавжуд мактабгача таълим муассасаларида кузги-қишки мавсумга тайёргарлик жараёнини мониторинг қилмоқдалар. Бугунги кунда туманда фаолият олиб бораётган болалар боғчаларининг 22 таси давлат, 6 таси давлат хусусий шериклик шаклидаги нодавлат, 115 таси давлат хусусий шериклик  шаклидаги оилавий нодавлат хамда 1 таси идоравий мактабгача таълим ташкилотидир.

Туманда 3-7 ёшли болаларнинг умумий сони 15424 нафар бўлиб,  уларнинг 7726 нафари шаҳар ҳудудида, 7698 нафари қишлоқ ҳудудларда истиқомат қилади. Жорий  йилда уларнинг 11548 нафари тумандаги давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига қамраб олинган.

Фаол депутатларимиздан бири – Муҳаммади Ғоибназаров бошчилигидаги ишчи гуруҳ аъзолари “Юксалиш” МФЙ Аччи қишлоғидаги 25-болалар боғчасида бўлиб, бу ерда кузги-қишки мавсумга тайёргарлик жараёни ҳамда болажонларнинг таълим-тарбия олишлари, овқатланишлари, дам олишлари учун яратилган шароитлар билан танишдилар. Ўрганиш жараёнида кўзга ташланган жузъий камчиликлар шу жойнинг ўзида бартараф этилди.

Таъкидлаш лозимки, ишчи гуруҳлар томонидан тумандаги мактабгача таълим муассасаларининг кузги-қишки мавсумга тайёргарлик жараёнида аниқланган барча муаммо ва камчиликларни қисқа муддатда бартараф этиш депутатларнинг алоҳида назоратига олинмоқда.

Примқул Нурматов,

O'zLiDeP Зомин туман Кенгаши аппарат раҳбари

  • Кўрилди
    231
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+