«Биз зўравонликка қаршимиз» мавзусида очиқ мулоқот ташкил этилди

10.10.2023, 16:57

«Биз зўравонликка қаршимиз» мавзусида очиқ мулоқот  ташкил этилди

O'zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши “Аёллар қаноти” гуруҳи фаоллари ва партия Дўстлик туман Кенгаши томонидан Абу Али Ибн Сино номидаги тиббиёт техникумида «Биз зўравонликка қаршимиз» мавзусида очиқ мулоқот  ташкил этилди.

Тадбирда O'zLiDeP Жиззах вилоят масъул ходимлари, O'zLiDeP Дўстлик туман Кенгаши аппарат раҳбари Нафиса Исматова, партия туман Кенгаши раисининг Аёллар масалалари бўйича ўринбосари Соатхон Ғайбуллаева, маҳаллий Кенгаш депутатлари, партия фаоллари иштирок этдилар.

 Тадбирда таъкидланганидек, мамалакатимизда хотин-қизлар ҳуқуқлари ҳимоясининг қонунчилик базасини мустаҳкамлаш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, «Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида»ги ва «Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунларнинг қабул қилингани хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаб, уларнинг жамиятдаги ўринини янада мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Айни пайтда хотин-қизларининг ижтимоий-сиёсий фаоллигини янада ошириш, уларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш, оиладаги ўрнини мустаҳкамлаш,  тадбиркорликка жалб қилиш, бандлигини таъминлаш, бу жараёнларда кенг жамоатчиликнинг, партия фаолларининг ўрнини ошириш долзарб масала ҳисобланади.

Тадбир давомида туманда олиб борилаётган саъй- ҳаракатлар, уларни янада жонлантириш борасидаги  таклифлар атрофлича муҳокама қилинди.

Шунингдек, хотин қизларга кўрсатиладиган тазйиқ ва зўравонлик ҳолатлари ва улардан ҳимояланиш, аёлларнинг жамиятдаги мавқеини янада ошириш ҳамда гендер тенгликни таъминлаш, тазйиқ ва зўравонликка учраган шахсларга ҳимоя ордерларини берилиш тартиби ва аёлларни реабилитация ва ҳимоя қилиш маркази фаолияти, ёшлар томонидан содир этилаётган  ҳуқуқбузарликлар ва жиноятлар, уларни олдини олиш борасида ҳам фикр-мулоҳазалар алмашилди.

Очиқ ва самимий мулоқот тарзида ўтган тадбир давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олиш имконига эга бўлдилар.

Нафиса Исматова,

O'zLiDeP Дўстлик туман Кенгаши

аппарат раҳбари

 

  • Кўрилди
    329
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+