Партиямиз 20 ёшда: «O'zLiDeP ёшлар билан» лойиҳаси

17.10.2023, 15:44

Партиямиз 20 ёшда: «O'zLiDeP ёшлар билан» лойиҳаси

O'zLiDePнинг ташкил этилганлигини йигирма йиллиги кенг нишонлаш арафасида турибмиз. Партиянинг «O'zLiDeP ёшлар билан» лойиҳаси доирасида Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти, Миллий тадқиқот университети талаба-ёшлар иштирокида давра суҳбати ташкил қилинди.

Унда O'zLiDePнинг ғоявий мақсадлари, ёшларни ҳуқуқий билимларини янада ошириш ва уларнинг интеллектуал салоҳиятининг ўсишга кўмаклашишга қаратилган ислоҳотларга тўхталиб ўтилди.

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси бўлим бошлиғи, Ёшлар парламенти Раиси ўринбосари О.Собитов ўтган давр мобайнида партиянинг ёшлар йўналишида қатор ютуқларга эришиб келинаётгани, ушбу саъй-ҳаракатларни янада давом эттириш мақсадида 20 га яиқн партиявий лойиҳалар ташкил қилинаётганини алоҳида таъкидлади.

Шунингдек, Университет талаба ёшлари томонидан бугунги кунда сиёсий партияларнинг ўрни ва моҳияти, Парламентдаги ислоҳотлар юзасидан фикрлар тингланди.

  • Кўрилди
    297
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+