Бухоролик ёшлар салоҳиятини ошириш O’zLiDeP фаоллари эътиборида

18.10.2023, 12:17

Бухоролик ёшлар салоҳиятини ошириш O’zLiDeP фаоллари эътиборида

O’zLiDePнинг “Янги авлод кадрлари” лойиҳаси доирасида партия вилоят Кенгаши раиси, Бухоро давлат университети ректори Обиджон Хамидов ушбу олий таълим муассасидаги Тарих ва юридик факультетининг юриспруденция, социология, сиёсатшунослик йўналишида таълим олаётган талабалар билан очиқ мулоқот ўтказди.

Унда талабаларнинг сиёсий саводхонлиги, янги таҳрирдаги Конституциядан хабардорлиги синовдан ўтказилди. “Ўзбекистон—2030” стратегияси хусусида фикр алмашилди. Жамиятда юқорида тилга олиб ўтилган йўналишларнинг аҳамияти, бу борада дунё тажрибаси хусусида мулоҳазалар баён этилди.

Тадбир давомида талаба-ёшларга “Ўзбекистон-2030” стратегиясининг мазмун-моҳияти атрофлича тушунтириб берилди. Янги Ўзбекистоннинг келажаги ҳар тарафлама етук, замонавий илм-фан, касб-ҳунар сирларини мукаммал эгаллаган ёшлар қўлида эканлиги, Стратегияда белгиланган бир қатор мақсад ва вазифалар ҳам айнан шунга қаратилганлиги таъкидлаб ўтилди. Ёшларни замонавий касблар ва чет тилларига ўқитиш тизимини яратиш, уларнинг интеллектуал салоҳиятини ошириш, илмий фаолиятини рағбатлантириш, ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, ёш авлод ўртасида IT соҳасини янада оммалаштириш шулар жумласидандир.

Тадбир давомида талаба-ёшлар ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини билдирар эканлар, мамлакатимизда улар билим олишлари учун яратилаётган шарт-шароитлар ва имкониятлардан унумли фойдаланган ҳолда ўзлари танлаган соҳанинг етук мутахассиси сифатида келгусида Ватан тараққиётига муносиб ҳисса қўшишга тайёр эканликларини таъкидлаб ўтдилар.

Тадбир якунида талаба ёшларни қизиқтирган кўплаб саволларга ташкилотчилар томонидан атрофлича жавоб қайтарилди.

  • Кўрилди
    208
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+