Тил миллат бойлиги

19.10.2023, 15:39

Тил миллат бойлиги

Тил – миллатнинг тимсолини, руҳини,  маданий ва маънавий қарашларини, маданиятини, турмуш тарзини, тарихини, асрлар давомида шаклланган дунёқарашини ўзида акс эттирган ва уни авлоддан авлодга етказишда беминнат восита бўлган буюк  қадриятдир.

Инсон шууридан ўтган ҳар қандай мураккаб ўй-у фикрларни, қалбида кечган энг нозик туйғуларни тўлиқ ифода қилишга қодир бўлган тиллардан бири – ўзбек тилидир. Она тилимизга давлат тили мақоми берилганига 34 йил тўлмоқда.  21 октябрь санаси юртимизда “Ўзбек тили байрами” сифатида кенг нишонланмоқда. Сана муносабати билан O'zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши фаоллари ҳам  корхона ва ташкилотларда, таълим масканларида бир қатор  маданий-маърифий тадбирлар ташкил этмоқдалар.

Шундай тадбирларнинг бири - Жиззах тиббиёт ва Ахборот технологиялари  коллежида ҳам бўлиб ўтди. Партия фаоллари, ўқитувчи ва талабалар иштирок этган тадбирда тилимизнинг ҳаётимизда тутган ўрни, уни ривожлантириш бўйича сўнгги йилларда амалга оширилаётган ишлар юзасидан фикр юритилди.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мамлакатимизда ўзбек тилини янада ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида белгиланган вазифалар атрофлича талқин қилиб берилди.

Таъкидланганидек, 2030 йилгача бўлган ўзбек тилини ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш концепциясига мувофиқ, таълим ташкилотларида давлат тилини ўқитиш тизимини янада такомиллаштириш, унинг илм-фан тили сифатидаги нуфузини ошириш соҳасидаги дорлзарб вазифалар белгилаб берилган. Унга кўра, 2030 йилга қадар умумтаълим мактабларида ўқув йиллари учун таянч ўқув режаларида ўзбек тили фанини ўқитиш кўламини амалдаги ҳафтада 84 соатдан 110 соатгача ошириш; Олий таълим муассасаларида ўзбек тили кафедралари сонини 2025 йилга қадар 120 тага, 2030 йилгача эса 140 тага етказиш  белгиланган.

Савол-жавоб ва мушоирага айланиб кетган тадбир давомида тилимизни эъзозлаш, унинг давлат тили сифатидаги мақоми, жамиятдаги мавқеини юксалтириш, ёш авлодни она тилига ҳурмат руҳида тарбиялаш барчамиз учун  маънавий бурч эканлигига яна бир бор урғу берилди.

Абдукарим Исахонов,

O'zLiDeP  Жиззах шаҳар Кенгаши аппарат раҳбари

  • Кўрилди
    477
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+