Самарқандда «Парламентда ёшлар ўрни» лойиҳаси доирасида мулоқот ташкил қилинди

23.10.2023, 12:06

Самарқандда «Парламентда ёшлар ўрни» лойиҳаси доирасида мулоқот ташкил қилинди

O'zLiDeP Ёшлар қаноти ташаббуси билан «Парламентда ёшлар ўрни» лойиҳаси доирасида Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти талаба-ёшлар иштирокида ташкил қилинган тадбирда партиянинг ғоявий мақсадлари, ёшларни ҳуқуқий билимларини янада ошириш ва уларнинг интеллектуал салоҳиятининг ўсишга кўмаклашишга қаратилди.

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси бўлим бошлиғи, Ёшлар парламенти Раиси ўринбосари О.Собитов томонидан Партия сайловолди платформасида белгиланган вазифалар ҳаётга татбиқ қилинаётганлиги, партия тизимида истиқболли ёш кадрлар заҳираси шакллантирилиши, ёшларда қонунчилик ташаббуси руҳи шаклланишига алоҳида аҳамият берилди.

Шунингдек, Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти талаба ёшлари томонидан бугунги кунда сиёсий партияларнинг ўрни ва моҳияти, Парламентдаги ислоҳотлар юзасидан фикрлар тингланди.

  • Кўрилди
    195
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+