Депутатлар Ғаллаорол туман ҳокимининг биринчи ўринбосари ҳисоботини эшитди

25.10.2023, 12:06

Депутатлар Ғаллаорол туман ҳокимининг биринчи ўринбосари ҳисоботини эшитди

Халқ депутатлари Ғаллаорол туман Кенгашидаги O`zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Президентнинг 2020 йил 11 августдаги “Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш тизимини такомиллаштириш ва тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан Ғаллаорол туман ҳокими биринчи ўринбосари Тўлқин Қўчқоровнинг ҳисоботи эшитилди.

Мутасадди ўз ҳисоботида таъкидлаганидек, сўнгги йилларда аҳолининг кенг қатламини тадбиркорликка жалб қилиш ва уларнинг даромад манбаларини кенгайтиришга қаратилган “Ҳар бир оила — тадбиркор”, “Ёшлар келажагимиз” ва бошқа ижтимоий дастурлар доирасида жами 13 трлн сўмдан зиёд имтиёзли кредитлар ажратилиб, 600 мингдан зиёд оилаларни қамраб олишга эришилди. Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш тизимини такомиллаштириш, камбағалликни қисқартириш ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотларни изчил давом эттириш мақсадида, аҳолини, айниқса ёшлар ва хотин-қизларни тадбиркорликка кенг жалб қилиш, микромолиялаш тизимини такомиллаштириш ҳамда тадбиркорликни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш юзасидан ишлар давом этмоқда.

Шу билан бирга, Туманда янги тадбиркорлик субъектлари ташкил этиш орқали бандликни таъминлаш бўйича жорий йилда 465 та янги тадбиркорлик субъектлари ташкил қилинди. Жами туман бўйича тадбиркорлик субъектлари 4954 тани ташкил қилади. Фуқароларга тадбиркорлик фаолиятини бошлаш, томорқа ер майдонларини ривожлантириш, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган ишсизларни тикувчилик, ҳунармандчилик ва бошқа йўналишларда субсидия маблағлари ажратиш орқали бандлигини таъминлашда ишсизларга ишсизлик нафақалари тайинлаш учун маблағ ажратиш  тўлақонли тизимни яратилди.

Шунингдек, туманда кичик саноат зоналарида 2 та кичик саноат зоналари ва 1 та ёшлар тадбиркорлик саноат зонаси ташкил этилган бўлиб, уларнинг умумий ер майдони 15,2 гектарни 72,3 млрд сўмлик 5 та лойиҳалар ишга туширилиб, 139 нафар иш ўринлари яратилган.

Йиғилиш давомида мутасаддининг ҳисоботини қониқарли, деб топилди. Ўз ўрнида депутатлар тизимдаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини, таклифларини билдириб ўтдилар. Мазкур муаммоларни депутатлик назоратига олиб, партиявий воситалар билан бартараф этиш чора тадбирлари ҳам белгилаб олинди.

Холбек АСАТОВ,

O'zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши Сиёсий таълим ва

депутатлик гуруҳлари билан ишлаш бўлими мудири

  • Кўрилди
    186
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+