Депутатлик гуруҳлари фаолияти таҳлил этилди

27.10.2023, 16:47

Депутатлик гуруҳлари фаолияти таҳлил этилди

O’zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларидаги партия депутатлик гуруҳлари фаолияти таҳлил этилди. Йиғилишда жорий йилнинг ўтган тўққиз ойи мобайнида депутатларнинг сайловчилар мурожаатлари асосида, уларни қийнаб келаётган муаммоларни бартараф этиш юзасидан амалга оширган ишларига таҳлил қилинди.

Бугунги кунда 20 нафар вилоят кенгаши, 144 нафар туман, шаҳар кенгашлари депутатлари фаолият олиб бормоқдалар. Ўтган тўққиз ой мобайнида 153 та гуруҳ йиғилишлари ўтказилган. 385 та сўровномалар юборилиб, аксариятига жавоблар олинган. Вилоят, туман, шаҳар кенгашлари сессиясига 77 масала киритилган.

Йиғилишда депутатлар фаолиятига танқидий баҳо берилиб, берилган ваколатларидан унумли фойдаланиш, аҳоли билан бевосита мулоқотда бўлишлиги, партиявий топшириқларни ўз вақтида бажариш лозимлиги айтиб ўтилди. 

 Партия вилоят Кенгаши раиси, халқ депутатлари вилоят кенгаши депутати Шуҳрат Асланов “Ўзбекистон-2030” стратегиясини амалга ошириш ва унинг мақсадли кўрсаткичларига эришиш барча давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятида энг устувор вазифага айланганини, унинг доирасидаги ислоҳотлар бўйича тадбирлар аҳоли томонидан билдирилган ташаббус ва фикрлар асосида сифатли олиб борилиши лозимлиги, белгиланган бешта асосий ғояларни амалда татбиқ этишда, айниқса, депутатлар фаоллик кўрсатишлари зарурлигини алоҳида қайд этди. 

Йиғилишда вилоят кенгашининг 2023 йил якунигача ва 2024 йилнинг биринчи ярим йиллигига мўлжалланган жамоатчилик назоратини амалга ошириш борасидаги вазифалар ҳам атрофлича муҳокама қилинди. Самарали фаолият олиб бормаётган депутатлик гуруҳлари ишини жонлантириш, ҳар бир депутат берилган топшириқлар ижросини бажаришда сидқидилдан меҳнат қилиши, аҳоли муаммоларини бартараф этиш учун аниқ, тизимли иш ташкил қилиши, ислоҳотлар бардавомлиги учун масъулиятни зиммасига олган сиёсий куч депутати эканлигини доимо ҳис этиб яшаши зарурлиги айтиб ўтилди.

  • Кўрилди
    312
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+