O’zLiDeP депутатлик гуруҳи доимий комиссияга масала киритди

27.10.2023, 17:54

O’zLiDeP депутатлик гуруҳи доимий комиссияга масала киритди

Халқ депутатлари Наманган вилоят Кенгашидаги саноат, транспорт, қурилиш, коммунал соҳа ва аҳолига хизмат кўрсатиш масалалари бўйича доимий комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Либерал–демократик партиясининг халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги гуруҳи ташаббусига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 апрелдаги “Ижтимоий соҳа объектларининг иситиш тизимларини давлат-хусусий шериклик асосида модернизация қилиш тўғрисида”ги қарори ижроси бўйича вилоятда амалга оширилган ишлар муҳокама этилди.

Кун тартибидаги ушбу масала бўйича O’zLiDeP Наманган вилояти кенгаши депутати Наргиза Мухаммадиева ахборот берди. Таъкидландики, депутатлар, партия фаоллари ва ҳамкор ташкилотлар ходимларидан таркиб топган ишчи гуруҳлари томонидан вилоятдаги 182 та умумтаълим мактаби, 172 та мактабгача таълим ташкилоти ҳамда 46 та тиббиёт марказининг куз-қиш мавсумига тайёргарлиги белигаланган жамоатчилик назорати тадбирлари доирасида атрофлича ўрганиб чиқилган.

Жумладан, Наманган шаҳрида давлат хусусий шерикчилиги асосида  “Умумбарака савдо инвест” МЧЖ томонидан 74 та объектдан 65 тасида  таъмирлаш ишлари якунланган бўлсада, қолган 9 тасида ҳали ниҳоясига етказилмаган, 74 та муассасада 177 та қозон ўрнатиш белгиланган бўлса, амалда атиги 30 таси бажарилган, холос, 

Шунингдек, 116 та муассасада 15 945,7 тонна кўмир жамғариш режалаштирилган бўлиб, ҳозирга қадар бу топшириқ 86 фоизга бажарилган. 

Наманган шаҳридаги 10, 17, 27 ҳамда Уйчи туманидаги 45, 39, 28 мактабларда, вилоятдаги 41 та мактабгача таълим ташкилотида, 15 та тиббиёт марказида, тўртта маданият муассасаида биноларни мавсумга тайёрлаш, қозонхоналар, кўмир заҳира қилиш, сув таъминоти, иситиш тизимида қатор  камчиликлар борлиги кўрсатиб ўтилди.

Шу масала бўйича Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг вилоят бошқармаси, мактабгача ва мактаб таълими, ёшлар сиёсати ва спорт, соғлиқни сақлаш бошқармаларининг масъул ходимлари таъкидлаб ўтилган камчиликларни бартараф этиш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида ҳисобот бердилар.

Кун тартибидаги масала юзасидан депутатлардан Б.Мирзамова, О.Хайдаров, C.Гаппаровалар сўзга чиқдилар ва ўз таклиф-мулоҳазаларини билдирилар.

Йиғилишда ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмситаси аёллар масалалари бўйича раис ўринбосари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси раиси Мавлуда Ходжаева иштирок этди ва сўзга чиқди.

Партия ташаббуси билан тузилган ишчи гуруҳлари томонидан куз-қиш мавсумига тайёргарлик, озиқ-овқат хавфсизлиги, тадбиркорлик масалалари бўйича Фармон ва Қарор, дастурлар ижросини жамоатчилик тартибида назорат қилинаётганлиги, бундан кўзланган мақсад ва вазифаларга тўхталди. 

Доимий комиссия йиғилишида жамоатчилик назоратини янада кучайтириш, бу борада корхона, ташкилот, муассаса раҳбарларининг  ҳисоботларини эшитиб бориш ва буни халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар кенгашлари сессияларига ҳам киритиш юзасидан тегишли қарор қабул  қилинди.

  • Кўрилди
    356
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+