Депутатлар мактабларнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолатини ўрганди

01.11.2023, 17:47

Депутатлар мактабларнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолатини ўрганди

Давлатимиз раҳбарининг “Ўзбекистон – 2030” стратегияси тўғрисида”ги Фармони ҳамда “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини 2023 йилда ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида партиямизнинг узоқ муддатли чора-тадбирлар режаси асосида шакллантирилган ишчи гуруҳи қатор партиявий лойиҳалар, назорат таҳлил тадбирлари ўтказмоқдалар. Халқ депутатлари Қарши шаҳар кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари шаҳардаги мактабларни 2023-2024 йил кузги-қишки мавсумга тайёргарлигини ўргандилар. Шаҳарда 53 та мактаб бўлиб, 50 минг 438 нафар ўқувчи таҳсил олади. 40 та мактабгача таълим муассасасида эса 40 минг 258 болалар тарбия олишмоқда.

Депутатлар таълим муассасаларида бўлиб, мактаб раҳбарияти ва ўқитувчилар билан мулоқот чоғида электр энергияси, табиий газ ва қаттиқ ёқилғидан тежамли фойдаланиш маданият белгиси эканлиги ҳамда мамлакат иқтисодиётини юксалтиришда муҳим аҳамият касб этиши борасида тушунтириш-тарғибот ишлари олиб борилди. Ишчи гуруҳи таркибидаги соҳа мутахассислари томонидан зарурий маслаҳатлар, тегишли тавсиялар берилди. Синфхоналарнинг ҳолати, замонавий оргтехника ва ўқув жиҳозлари билан таъминланганлиги, ўқувчилар учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишдилар. Айрим билим масканларида кузги-қишки мавсумга тайёргарли ишларига етарли эътибор қаратилмаганлиги, иситиш тизими, қозонхоналардаги камчиликлар депутатларнинг назаридан четда қолмади.

- Шаҳардаги Туркистон кўчасида жойлашган, 771 ўринли 3-мактаб куз-қиш мавсуми давомида табиий газ билан иситилади,- дейди Халқ депутатлари Қарши шаҳар кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Арзиқул Шеров. - Билим масканидаги аҳвол ниҳоятда ачинарли. Қиш ойларида табиий газ босими паст бўлгани учун синфхоналар етарли даражада иситилмаслигини билишса-да, мактаб раҳбарияти иситиш қозонларини кўмирга мослаштириш ҳақида ўйлаб ҳам кўришгани йўқ. Мактабда ўйингоҳ йўқ бўлгани учун жисмоний тарбия машғулотлари синфхоналарда ўтилади. Нураш арафасида турган 30 метрлик мактаб ҳовли девори тезроқ қайта қурилмаса, болалар ҳаётига хавф солиши мумкин. Чиқиндилар вақтида олиб кетилмаётганлиги сабабли билим маскани ҳудудида нохуш ҳид бор. Мактаб раҳбарияти тозалик ҳақида жиддий бош қотиришлари керак. Ободонлаштириш ишлари ҳам талабга жавоб бермайди.  Гуруҳимиз аъзолари шаҳардаги бир нечта мактабда ана шундай аянчли аҳволга дуч келишди. Мактаб раҳбарларига кузги-қишки мавсум тайёргарлик борасидаги камчиликларни зудлик билан бартараф этиш юзасидан топшириқлар берилди. 

Шунингдек, депутатлар мактабгача таълим муассасалари фаолияти, аҳоли хонадонларидаги табиий газ, электр таъминоти, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари билан ҳам танишдилар. Мавжуд камчиликлар кўрсатилиб, уларни зудлик билан бартараф этиш юзасидан мутасаддиларга кўрсатмалар берилди.

  • Кўрилди
    333
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+