Ногирон жамиятнинг фаол аъзосига айланиши керак!

02.11.2023, 17:12

Ногирон жамиятнинг фаол аъзосига айланиши керак!

Халқ депутатлари Қашқадарё вилоят кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳи йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда соғлиқни сақлаш  вилоят бошқармалари бошлиқларининг ҳисоботлари эшитилди. Вилоят кенгаши депутатлари, масъул ходимлар иштирок этган йиғилишда бошқарма бошлиғи ўринбосари Фарруҳ  Турдиев ҳисобот берди.  

-Вилоятимизда 92385 нафар ногиронлиги бор фуқаролар бўлиб, 40872 нафарини аёллар, 51513 нафарини эркаклар ташкил этади, - деди Фаррух Турдиев. – Тиббий маслаҳат комиссиялари томонидан 30432 та тиббий ҳужжатлар тақдим этилган бўлиб, уларнинг 942 тасида хато ва камчиликлар аниқланган. Мазкур комиссия томонидан ўтган 9 ой давомида 13 419 нафар ногиронлиги бор шахсларни ишга жойлаштириш учун туман, шаҳар камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимларига йўлланмалар берилган. Шунингдек, 88 нафар ногиронлар ҳам қайта касбга тайёрлаш учун юборилган. Уларни касб-ҳунар ўрганганлиги ва иш билан таъминланганлиги “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази томонидан мониторинг қилиб борилмоқда. Ногиронлиги бўлган шахслар орасида параспорт билан шуғулланиши мумкин бўлган ҳамда меҳнат фаолияти билан шуғулланиш лаёқати мавжудларни кўрик иши билан солиштирилиб, “Тиббий-ижтимоий экспертиза” электрон тизимига йўналтирилаётир. Вилоятда спортга лаёқатли 10-35 ёшгача ногиронлиги бўлган 6 498 нафар шахслар мавжуд. 78 нафар ногирон болалар уйда Инклюзив таълим олишяпти. Жорий йилнинг 1 октябрь ҳолатида 1 100 нафар муҳтож фуқаролар Реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминланишди.

Йиғилишда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Нурбек Ҳакимовнинг бошқарма томонидан ўтган 9 ой мобайнида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботи ҳам тингланди. Унинг таъкидлашича, воҳада бугунги кунда 319 та давлат тиббиёт муассасалари фаолият олиб боради. 55та стационар хизмат кўрсатувчи муассасаларда 9546 та шифо ўринлари мавжуд. Шунингдек, 1та вилоят СЭО ва ЖСХМ ва унинг 16 та ҳудудий бўлинмалари, 248 та амбулатор муассасалар мавжуд бўлиб, шундан, 106 таси оилавий шифокорлик пунктлари, 86 таси оилавий поликлиникалар, 16 та кўп тармоқли марказий поликлиникалар, 130 та маҳалла тиббиёт пунктлари фаолияти йўлга қўйилган. Президент қарорига асосан инвестиция дастури доирасида 6 та тиббиёт муассасаларини таъмирлаш ва жиҳозлаш учун 2023 йилда ажратилган лимит 52,512 млрд. сўмни ташкил этиб, шулардан 2 таси фойдаланишга топширилган.

Йиғилишда партия вакиллари сўзга чиқиб, кўпчилик фуқаролар Тиббий маслаҳат комиссияларига қатнаб сарсон бўлаётганлиги, ҳеч қандай имтиёз бермайдиган 3-гуруҳ ногиронлигини тугатиш зарурлиги, беморларни ногиронлик аравачалари билан таъминлаш, яшаш шароитларини яхшилаш,  ногиронлар учун махсус иш жойлари яратиш борасидаги муаммоларни бартараф этиш, уларни жамиятнинг тенг ҳуқуқли аъзосига айлантириш учун  қилиниши лозим бўлган ишларни янада яхшилаш борасида ўз таклифларини билдирди.

 O’zLiDeP Қашқадарё вилоят кенгаши

Матбуот хизмати.

  • Кўрилди
    254
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+