Хонободда янги савдо маркази иш бошлади (ФОТО)

10.04.2018, 18:11

Хонободда янги савдо маркази иш бошлади (ФОТО)

Юртбошимизнинг вилоятимизга ташрифи Андижонни бунёдкорлик марказига айлантирди. Ташриф давомида Президентимиз Хонобод шаҳрига алоҳида эътибор қаратиб, шаҳарда туризмни ривожлантириш ва ободонлаштириш бўйича бир қанча топшириқ берган эдилар. Яқиндагина иш бошлаган “Ўзбегим” савдо ва кўнгилочар маркази ҳам мамлакатимиз раҳбарининг вилоятимизга ташрифидан кейин қад ростлади.

Таъкидлаш керак, мазкур савдо ва кўнгилочар маркази “Хонобод Андижон Файзи” МЧЖ томонидан 6 ойда қуриб битказилди. Бинони қуриш ва жиҳозлаш учун 10 миллиард сўм миқдорида маблағ сарфланди.

Уч қаватли замонавий мажмуада озиқ-овқат, саноат маҳсулотлари, дори-дармон, кийим-кечак, маиший жиҳозлар билан савдо қилувчи супермаркет, ресторан ва кафелар, кинозал, болалар аттракционлари, тиббиёт хоналари жойлашган. Бир вақтнинг ўзида 1 минг 500 кишига хизмат кўрсатиш имкониятига эга янги мажмуада 100 та иш ўрни яратилди.

Зилола РАҲМОНОВА,

O‘zLiDeP Андижон вилоят

 Кенгаши матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    2087
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+