Қонунларга кўчаётган мақсадлар

16.11.2023, 17:42

Қонунларга кўчаётган мақсадлар

Партиямиз ўз олдига қўйган эзгу мақсадларни тўла-тўкис амалга ошишида Қонунчилик палатасидаги фракцияси салмоқли ҳисса қўшиб келаётганини алоҳида эътироф этиш лозим.  Депутатлар парламентда кўриб чиқилган қонун лойиҳалари юзасидан O‘zLiDeP позициясини ифодалаб, кўплаб асосли таклифларни илгари сурдилар. Ҳар йили бизнинг сиёсий куч ташаббуси билан электоратимиз манфаати акс этган қонун лойиҳалари ишлаб чиқиляпти. Уларнинг аксарияти кучга кираётгани қувонарли, албатта.

Масалан, 2020 йили фракция томонидан Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши билан ҳамкорликда “Томорқа хўжалиги тўғрисида”, “Деҳқон хўжалиги тўғрисида”ги қонун лойиҳалари тайёрланди. Шунингдек, “Кичик ва ўрта бизнес тўғрисида” ҳамда “Кластерлар фаолияти тўғрисида”ги қонун лойиҳаларининг дастлабки вариантлари ишлаб чиқилдики, уларнинг мазмун-моҳияти партия дастурларида ҳам ўз аксини топган.

Бир сўз билан айтганда, партия фракцияси аграр масалалар, сув хўжалиги, кластерлар билан ишлаш, фермерларга имконият ва имтиёзлар яратиш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, қўйингки, халқимиз фаровонлиги, бозорларимиз тўкинлиги йўлидаги хайрли ишларда доим бош-қош бўлиб келмоқда.

         Барно Мирзамова,

         Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,

O‘zLiDeP фракцияси аъзоси.

Теглар
Муносабат
  • Кўрилди
    105
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+