O’zLiDeP мустаҳкам сиёсий кучга айланди

22.11.2023, 16:24

O’zLiDeP мустаҳкам сиёсий кучга айланди

O`zLiDeP Қашқадарё вилоят кенгашида партия ташкил этилганлигининг 20 йиллигига бағишлаб давра суҳбати ташкил этилди. Мулоқотда вилоят кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Арзиқул Шеров, Жамоатчилик билан алоқалар ва мафкуравий ишлар бўлими мудири Сайфулла Икромов, партия фахрийларидан Дилором Азизова, Жўра Суяров ва бошқалар сўзга чиқишиб,  O`zLiDeP тадбиркорлар ва ишбилармонларнинг ижтимоий қатлам сифатида шаклланиши, уларни ягона маслак йўлида бирлашишлари, иқтисодий жиҳатдан ривожланишлари, сиёсий иродасини ифода этадиган етакчи сиёсий куч сифатида мамлакат саҳнасида ўз ўрнини топганлигини алоҳида таъкидлашди.

Эътироф этмоқ лозимки, дастлабки йилда Қашқадарёда уч минг нафардан ортиқ партия аъзоси бўлган бўлса, бугунги кунда ягона мақсад йўлида жипслашган 104 минг 89 нафар фаоллардан иборат электоратни шакллантирилган.   

Ўтган йигирма йил давомида партия аъзоси бўлган воҳа тадбиркорлари томонидан тўрт юздан ортиқ йирик саноат корхоналари, микрофирма ва МЧЖлар ишга туширилиб, маҳаллий хом ашёни қайта ишлаш асносида ўттиздан ортиқ экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Ёшлар ва хотин-қизлар учун миллионга яқин янги иш ўринлари яратилди. Ўтган сайловларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига қашқадарёлик партия аъзоларидан 4 нафари сайланди, 2 нафари Сенат аъзоси бўлди. Халқ депутатлари вилоят кенгашида 20, шаҳар ва туман кенгашларида 144 нафар депутат фаолият юритаётганлиги эса воҳада O`zLiDePнинг нуфузи йил сайин ортиб бораётганлигидан далолатдир.   

Ўтган йиллар мобайнида “Ишбилармон аёл” кўрик-танловида иштирок этиб, тадбиркорлик кўникмасини оширган юзлаб қашқадарёлик хотин-қизлар бугунги кунда воҳанинг таниқли тадбиркорлари ва фермерлари сафидан ўрин олиб улгуришди.   2016 йилдан буён ўтказиб келинаётган мазкур кўрик-танловда 5 минг нафарга яқин  қашқадарёлик хотин-қизлар иштирок этган бўлиб, мингдан ортиғи ҳозирги кунда воҳанинг таниқли ишбилармон аёллари саналишади.

Йиғилиш сўнгида бундай тадбирларни барча туман, шаҳар кенгашлари ва БПТларда ўтказиш юзасидан тавсиялар берилди.  

  • Кўрилди
    239
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+