O’zLiDeP “Ёшлар қаноти” фаоли яратган бионика лабораторияси фаолияти билан танишилди

29.11.2023, 15:57

O’zLiDeP “Ёшлар қаноти” фаоли яратган бионика лабораторияси фаолияти билан танишилди

O'zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши Ёшлар ва бизнес тузилмалар билан ишлаш бўлими томонидан Наманган муҳандислик-қурилиш институтида «Ёш инноваторлар ва технологлар» лойиҳаси доирасида "Инновациялар—келажак учун пойдевор" мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Партия шаҳар Кенгаши ҳамда "Ёшлар қаноти" аъзоси Ойшахон Қодирова ташаббуси билан ўтказилган ушбу тадбир дастлаб транспорт факультети биносида жойлашган, мамлакатимизда ягона бўлган бионика лабораторияси фаолияти билан яқиндан танишувдан бошланди.

Лаборатория асосчиси Ойшахон Қодирова унинг ишлаш жараёни, бу ерда яратилган шароитлар тўғрисида маълумот берди.

- Президентимиз Наманганга ташрифлари чоғида институтимизда “Бионика лабораторияси”ни ташкил этиш тўғрисида таклиф берган эдим,-дейди у. - Таклифим эътиборга олинди ва шу йил 10 октябрь куни бионика лабораториясининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Ҳозирги кунда бу жойда талаба ҳамда мактаб ўқувчи ёшлари учун ўқув курслари йўлга қўйилди. Мен давлатимиз раҳбарининг ишончларини оқлаб, соҳани ривожлантириш йўлида билим ва салоҳиятимни ишга солиб, астойдил меҳнат қилишга ваъда бераман.

Тадбир ёшларда яхши таассурот қолдирди.

  • Кўрилди
    254
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+