Янгиланган Конституцияда инсон қадр-қимматига ҳурмат, камситишга йўл қўймасликка қаратилган меъёрлар кенгайтирилди
07.12.2023, 17:55
О`zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши Жамоатчилик билан алоқалар ва мафкуравий ишлар бўлими томонидан “Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖда “Янгиланган Конституциянинг асосий принциплари – янги Ўзбекистонни барпо этиш стратегиясининг муҳим ҳуқуқий пойдевори” мавзуида давра суҳбати ташкил этилди.
Тадбирда сўз олганлар Бош Қомусимизда мустаҳкамланган устувор принципларни Янги Ўзбекистон улуғвор ғоясига ҳамоҳанг тарзда рўёбга чиқариш, давлат органларининг фаолиятини янгича конституциявий-ҳуқуқий шароитларда йўлга қўйиш, фуқаролар ўз ҳаётида халқ Конституцияси руҳини яққол ҳис этиб туришини таъминлаш мақсадига қаратилган улуғ ишлар ҳаётга татбиқ этилаётганлигини эътироф этишди.
-Янгиланган Конституциямизда инсон қадр-қимматига ҳурмат, камситишга йўл қўймасликни амалда таъминлашга қаратилган меъёрлар кенгайтирилди, - деди O’zLiDeP Қашқадарё вилоят кенгаши раисининг мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари Тоҳир Қурбонов. – Конституциянинг амалда бажарилиши бўйича нафақат давлат органлари, балки фуқаролик жамияти вакиллари, халқаро ташкилотлар билан узвий ҳамкорликка эътибор қаратилаётгани, очиқлик, инклюзивлик тамойиллари устуворлигининг асосидир. Янги таҳрирдаги Конституциямизда дунёвий давлат принципини рўёбга чиқариш, ҳуқуқий, ижтимоий ва дунёвий давлатни барпо этиш механизмлари мустаҳкамланиб, ҳар бир инсон учун фаровон турмуш даражаси, хусусан сифатли таълим, кафолатли тиббий хизмат, муносиб меҳнат шароити ва адолатли иш ҳақи, пенсия ва нафақалар, ижтимоий ёрдам ва хизматлар тизимини таъминлаш ўз ифодасини топган.
Давра суҳбатида Бош Қомусимиздан ёшларни ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлашга доир конституциявий нормаларни амалга оширишнинг устувор йўналишлари, инсон ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва эркинликларини таъминлаш ҳамда кафолатлаш, самарали давлат бошқарув тизимини ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш, давлат хотин-қизлар ва эркакларга жамият ҳамда давлат ишларини бошқаришда, шунингдек жамият ва давлат ҳаётининг бошқа соҳаларида тенг ҳуқуқ ва имкониятлар яратилишини таъминлашга хизмат қиладиган нормалар ўрин олганлиги алоҳида таъкидланди.
Ўхшаш янгиликлар
-
O’zLiDeP Фарғона вилоят Кенгаши ҳамда Фарғона политехника институти ўртасида меморандум имзоланди
06.05.2024, 16:18
-
Шерободлик тадбиркор аёллар янги иш ўрни яратмоқда
06.05.2024, 16:16
-
Бухоро тумани маҳаллаларида “Ишбилармон аёл-2024” кўрик-танловининг саралаш босқичлари давом этмоқда
06.05.2024, 13:41
-
Тошкент металлургия заводида атроф-муҳитнинг ифлосланиши муаммоларига бағишланган “Эко-фест” тадбири ўтказилди
06.05.2024, 13:39
-
ТАДБИРКОРЛАРНИ ҲОМИЙЛИККА МАЖБУРИЙ ЖАЛБ ҚИЛИШ ҚОНУНГА ЗИДДИР
06.05.2024, 09:50
Фикрингизни қолдиринг