Қорақалпоғистонда маҳаллаларни бино билан таъминлаш ва моддий-техник базасини яхшилаш борасидаги ишлар таҳлил қилинди

13.12.2023, 12:25

Қорақалпоғистонда маҳаллаларни бино билан таъминлаш ва моддий-техник базасини яхшилаш борасидаги ишлар таҳлил қилинди

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги O’zLiDeP фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги O’zLiDeP фракцияси аъзолари, мутасадди ташкилот вакиллари иштирок этди. Йиғилишда депутатлар кун тартибидаги тўртта муҳим масалалар юзасидан мутасадди раҳбарларнинг ҳисоботини эшитдилар.

Дастлаб депутатлар Элликқалъа тумани ҳокими С.Авезовнинг туманда ўз хизмат биносига эга бўлмаган маҳаллаларни хусусий-шериклик асосида бино билан таъминлаш ҳамда моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисидаги ҳисоботини тингладилар. Бугунги кунда Элликқалъа туманида 40 та фуқаролар йиғинлари бўлиб, шундан    26 таси маҳалла, 13 таси овул ва 1 таси шаҳарча фуқаролар йиғинлари ҳисобланади. Бугунги кунда туманда 29 минг 900 та хонадон, 42 минг 206 та оилалар мавжуд бўлиб, ушбу оилаларда 167 минг 738 нафар турли миллат вакилларидан иборат аҳоли истиқомат қилади. Туманда 2023 йилгача 37 та маҳалла ва овул фуқаролар йиғинлари мавжуд эди. Аҳолининг яшаш шароитини яхшилаш, жиноятчиликнинг олдини олиш, ижтимоий муҳофазага муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида “Амиробод” овули ҳудудида “Тўртдевор”, “Сарабий” овули ҳудудида “Барҳаёт”, “Қирққизобод” овули ҳудудида “Бургутқалъа” маҳалла фуқаролар йиғинлари янгидан ташкил этилди.

Таъкидлаш жоизки, ҳозирги кунда Элликқалъа туманидаги 14 та фуқаролар йиғинлари ўз хизмат иморатига эга эмаслиги, кейинги уч йил давомида туман ҳокимлиги томонидан фуқаролар йиғинларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича ҳеч қандай чоралар кўрилмаганлиги танқид қилинди.

Президентнинг 2022 йил 25 октябрдаги «2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш борасидаги ишлар юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг ҳисоботи тингланди.

Ҳисоботта қайд қилинганидек, шаҳар ва туман кесимида 289 та объектда жами 236,5 млрд сўмлик қурилиш таъмирлаш ишлари олиб борилган. Шундан ички йўллар бўйича 119,2 млрд.сўм, ичимлик суви ва оқаба сув таъминоти 78,5 млрд.сўм, электр таъминотида 2,6 млрд сўм, газ таъминотида 854,8 млн.сўм, спорт объектларида 7,4 млрд.сўм ва бошқа масалаларда 27,9 млрд.сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилган.

Шунингдек, йиғилишда ҳудудда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан ҳам мутасадди раҳбарларнинг ҳисоботи тингланди.

Муҳокамалар давомида депутатлар қилинган ишларни эътироф этган ҳолда танқидий фикрларини ҳам билдириб ўтдилар, муаммоларни ўз вақтида ҳал қилиш чораларини белгилаб олдилар.

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    228
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+