O‘zLiDeP депутати кўмагида “Наманганимпекс” корхонасида туман электр тармоқлари корхонаси билан узлуксиз энергия таъминоти бўйича шартнома тузди

11.04.2018, 20:56

O‘zLiDeP депутати кўмагида “Наманганимпекс” корхонасида туман  электр тармоқлари корхонаси билан  узлуксиз энергия таъминоти бўйича  шартнома тузди

O‘zLiDeP  Янгиқўрғон  туман  Кенгаши  “Наманганимпекс” корхонаси “2018 йил  “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва  технологияларни қўллаб-қувватлаш  йили” Давлат дастуридаги устувор вазифаларнинг мазмун-моҳияти” мавзусида тадбир ташкил этди. 

– Кўп йиллардан буён қишлоғимизда катта тикувчилик фабрикаси очиш ва қишлоқ ёшларини иш билан таъминлашни орзу қилардим, – дейди Корхонаси раиси Нодирахон Мадалиева. – Шу мақсадда мазкур корхонани ташкил этдик. Ҳозирги кунда корхонамизда 52 нафар ишчи-ходим меҳнат қилмоқда. Келгусида фаолиятимизни янада кенгайтириб, хусусий болалар боғчаси, қандолат ишлаб чиқариш цехларини ҳам ишга тушириш ниятимиз бор.

Тадбир давомида корхона ишчи-ходимлари Зуҳрахон Қирғизова ва  Равзахон Тўхтабоева мутасаддилардан корхонанинг тўла қувват билан фаолият кўрсатиши учун электр энергияси таъминотидаги узилишларни бартараф этишди ёрдам сўрадилар. Мазкур масала шу жойнинг ўзида ҳал этилди. O‘zLiDeP Янгиқўрғон туман Кенгаши депутатлик гуруҳи аъзолари “Наманганимпекс” ва туман электр тармоқлари корхонаси билан узлуксиз энергия таъминоти борасида шартнома тузишга  кўмаклашдилар.     

Абдулатиф РАҲМАНОВ,

O‘zLiDeP  вилоят Кенгаши ходими

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1794
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+